Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Нанкин-2014. Бугун спортчиларимиз бокс, спорт гимнастикаси ва байдарка ва каноэда эшкак эшиш мусобақаларида иштирок этадилар

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилаётган иккинчи ўсмирлар олимпиада ўйинларида бугун спортнинг 15 тури бўйича мусобақалар ўтказилиб, шундан 8 тасида медаллар ўйналади. Мамлакатимиз спортчилари бугун бокс, спорт гимнастикаси ва байдарка ва каноэда эшкак эшиш мусобақаларида иштирок этадилар.

17 август куни спорт гимнастикасининг кўпкураш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Тимур Қодиров якунда от (конь)да бажариладиган машқда финал босқичига чиққан эди. Бугун Тошкент вақти билан соат 17:15да Тимур финал босқичидаги иштирокини бошлайди. Ҳамюртимиз ушбу финал мусобақасида АҚШ, Россия, Буюк Британия, Хорватия, Венгрия, Украина ва Малайзия спортчилари билан медаллар учун кураш олиб боради. Биз эса ўз навбатида Тимур Қодировга бўлажак мусобақаларда омад ва зафарлар тилаймиз.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш мусобақаларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Артур Гулиев С1 спринт баҳсларининг дастлабки саралаш босқичида белгиланган масофани 1:48,951 сонияда босиб ўтиб, марра чизиғига бешинчи бўлиб етиб келди.

Бугун, шунингдек, бокс бўйича баҳслар ҳам бошланади. Спортнинг ушбу тури бўйича ўтказиладиган биринчи кунги баҳсларда ҳамюртимиз Козимбек Мардонов (-75 кг) рингга кўтарилади. Козимбек дастлабки босқичда финляндиялик Калле Каллиоинен билан баҳс юритади.

Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар олимпиада ўйинларининг еттинчи кунига келиб спортчиларимиз ҳисобида 2 тадан олтин, кумуш ва бронза медаллари мавжуд.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:56, 23.08.2014.
Ўқилди: 5015 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.