Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

“Бунёдкор” аламли мағлубиятни қабул қилиб олди

Баҳо:
+ | -

Олий лига 17-тури доирасида “Бунёдкор” Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилди. Иккинчи даврани кетма-кет учта ғалаба билан бошлаган “қалдирғочлар” мазкур беллашувга яхши кайфиятда етиб келишганди. Самарқандликлар эса аксинча, иккинчи даврани энг ёмон бошлаган жамоа сифатида ёдда қолишди. Аввалига “Насаф”дан жавобсиз 5та гол қабул қилиб олган Камо Газаров шогирдлари, кейинги ўйин Бекободда 0:3 ҳисобида енгилишди. Ва ниҳоят сўнгги турда “Сўғдиёна” Самарқанддан 3 очко билан қайтди.

Буни ҳисобга олган Сергей Лушан “Динамо”га қарши ўйинда асосий таркибнинг икки аъзоси – Сардор Рашидов ҳамда Акром Комиловни заҳирада қолдирди. Комилов ёшлар терма жамоаси сафида Туркия йиғинида иштирок этган бўлса, Рашидов миллий терма жамоа билан яқиндагина Озарбойжондан қайтиб келганди. Келаси турда “қалдирғочлар”ни “Локомотив”га қарши Тошкент дербиси кутиб турганлигини инобатга олсак, мутахассиснинг бу қарорини тушуниш мумкин.

Бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсак, унинг биринчи бўлимида устунлик тўлиқ жамоамиз тарафда бўлди. Тўп назорати бобида рақибдан анча яхши ҳаракат қилган “Бунёдкор” дастлабки 45 дақиқаликда 3та кескин ҳужум ташкил қила олди.

13-дақиқада Достон Ҳамдамов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Ҳимоячини чалғитиб, дарвозанинг яқин пастки бурчагини нишонга олган Ҳамдамов Мельничукни доғда қолдира олмади. Дарвозабон ажойиб сейви эвазига жамоасини голдан қутқариб қолди.

Орадан 5 дақиқа ўтиб Сардор Собирхўжаевда яхши имконият юзага келди. Бурчак зарбасидан кейин Мельничук тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйганди. Собирхўжаев эса дарвозабонсиз қолган дарвозани нишонга олишда бироз янглишди.

Биринчи бўлимнинг энг хавфли зарбаси майдондаги энг ёш футболчи Достон Ҳамдамовга тегишли бўлди. Самарқандлик футболчилар ўз жарима майдончалари яқинида ўйин қоидасини бузишганди. Ҳамдамов амалга оширган жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Иккинчи 45 дақиқаликда мезбонлар босимни оширишга ҳаракат қилишди. Бироқ бу холат ҳисобни очиш учун етарли бўлгани йўқ.

53-дақиқада Олег Зотеевнинг кучли зарбасини Андрей Мельничук навбатдаги сейви билан қайтариб қолган бўлса, орадан 8 дақиқа ўтиб жамоасини қутқариш навбати Акбар Тўраевга етиб келди. Санъат Шиховнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячиларга тегиб, ўз йўналишини ўзгартирганди.

Ўйинда бурилиш ясаш мақсадида Сергей Луган Сардор Рашидов, Минори Сато, Акром Комилов каби футболчиларни майдонга туширди. Бу ўзгаришлар “Бунёдкор”нинг ҳужумларини янада хавфлироқ тус олдирди. Акмал Шораҳмедов, Жавлон Иброҳимов, Достон Ҳамдамов каби футболчиларни ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо уларнинг зарбаларини ё хато чиқди ёки дарвозабон аниқ ҳаракат қилди. Сардор Рашидовнинг 80-дақиқадаги зарбаси эса дарвоза устунига тегиб қайтди.

Учрашув кульминацияси 82-дақиқага келиб рўй берди. Биринчи бўлимда огоҳлантирилган Шукурали Пўлатов ўзидан қочиб кетган Азамат Бобожоновни чалиб йиқитди. Бош ҳакам эса уни иккинчи сариқ карточка билан ўйиндан четлатди.

Бир киши кам бўлиб қолган “қалдирғочлар” ўйинни қутқариб қола билишмади. Ҳакам томонидан конпенсация учун қўшиб берилган дақиқаларда Азамат Бобожонов жарима зарбасини аниқ бажариб, “Динамо”га иккинчи даврадаги дастлабки очколарни тақдим этди. Қайд этиш керак, “Бунёдкор” ўз майдонида Самарқанд клубидан ҳали енгилмаганди.

Ўзбекистон Олий лигаси. 17-тур
“БУНЁДКОР” (Тошкент) – “ДИНАМО” (Самарқанд) 0:1
Гол: Азамат Бобожонов (90+4)
Огоҳлантиришлар: Достон Ҳамдамов (11), Шукурали Пўлатов (45+2, ), Минори Сато (89) — Андрей Мельничук (79), Фирдавс Абдусаломов (83)
Четлатиш: Шукурали Пўлатов (82, иккинчи огоҳлантириш)
“БУНЁДКОР”: 45. Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 3. Шукурали Пўлатов, 6. Анвар Ғофуров (48. Акром Комилов, 70), 8. Жавлон Иброҳимов (с), 11. Олександр Пишур, 13. Иван Милошевич, 20. Самир Бекрич, 27. Сардор Собирхўжаев (9. Минори Сато, 62), 28. Достон Ҳамдамов, 33. Олег Зотеев (21. Сардор Рашидов, 52).
ЗАҲИРАДАГИЛАР: 1. Павел Бугало, 4. Хайрулла Каримов, 14. Воҳид Шодиев, 19. Забиҳулло Ўринбоев.
“ДИНАМО”: 27. Андрей Мельничук (с), 5. Ильдар Маматказин, 6. Акмал Бозоров, 7. Санъат Шихов (18. Сирожиддин Сайфиев, 77), 10. Зайниддин Тожиев (70. Фаррух Шотурсунов, 68; 42. Миркомил Локаев, 90+2), 12. Искандар Холмирзаев, 17. Абдулла Набиев, 21. Азамат Бобожонов, 26. Комил Шарофиддинов, 55. Аваз Агалиев, 95. Фирдавс Абдусаломов.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 1. Игорь Михайлов, 16. Акмал Холмуродов, 32. Жасур Азимов.
Ҳакамлар: Мурод Муҳамедов (Бекобод)-8,0; Санжар Шоюсупов (Тошкент)-8,6; Фахриддин Ҳасанов (Наманган)-8,6; Нодир Болтаев (Навоий)-9,0.
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент)
23 август. Тошкент. “Жар” стадиони. 1763 томошабин

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:34, 23.08.2014.
Ўқилди: 6213 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3962]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2074]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1934]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1930]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1722]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1650]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1617]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1593]

Онуачу Шомуродовни ортда қолдирди [1506]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1422]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.