Кириш Регистрация

«Локомотив» футзалчилари Чендуга етиб боришди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Хитойнинг Ченду шаҳрида футзал бўйича бўлиб ўтаётган клублар ўртасида Осиё чемпионатида Ватанимиз шарафини ўтган йили мамлакат чемпионатида ғолибликни қўлга киритган, Аҳаджон Юсупов мураббийлиги остидаги "Локомотив" футзалчилари ҳимоя килишмокда.

Ҳамюртларимиз пойтахт йиғинларини якунлагандан сўнг, кеча Тошкент - Пекин - Ченду йўналиши бўйлаб сафарга чиқиб кетишди. Парвоз давомида жамоа бош мураббийи Аҳаджон Юсупов билан бўлиб ўтган суҳбатимизда, у йиғинлардан кўнгли тўлганлиги ва бир қанча ташкил этилган назорат учрашувлари эса, жамоанинг янги ўйинчилари ва ўтган йили асосий таркибда ҳаракат қилган ўйинчилар бир бирлари билан уйғунлашиб, жамоавий ўйин кўрсатишларига катта ёрдам бергани ҳақида таъкидлаб ўтди. Умуман олганда, жамоа Пекинга кўтаринки кайфиятда етиб келди ва йигитларнинг ҳар бири Хитойга жиддий мақсадлар билан ташриф буюришгани ҳакида изоҳ беришди.

Маҳаллий вақт билан 17:45да Чендуга келиб қўнган делегацияни ОФК мутасаддилари илиқ тарзда кутиб олиб, "Хоумленд" меҳмонхонасига кузатиб қўйишди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, "Локомотив" жамоаси мутасаддилари ва мураббийлари мақсад фақат Олий эканлиги ва агар шоҳсупага кўтарилиш насиб қилса, ушбу ғалабани Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги байрамига муносиб совға сифатида бағишланишини ният қилганликларини айтишди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 12:03, 24.08.2014.
Ўқилди: 5028 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6331]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5211]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3546]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2637]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2207]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2138]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2132]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2086]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2070]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2014]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.