Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Футзал. «Локомотив» иккинчи ўйинда ҳам ютқазди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг "Локомотив" клуби футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи баҳсида ҳам мағлубиятга учради ва ярим финалга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Аҳад Юсупов шогирдлари дастлабки ўйинда "Нагоя Оушенс"га имкониятни бой бергани боис, мезбон жамоа — "Шенжен Нанлинг Тиеланг"га қарши ўйинда фақат ғалаба умидида майдонга тушишди. Шу боис вакилларимиз илк дақиқалардан ҳужумкор ўйин тактикасини танлашди. Ўйин бошида кичик устунлик "темирйўлчилар" томонида бўлган бўлса, хитойликлар ҳимояланишга мажбур бўлишди.

Ўйиннинг 5-дақиқасидан кейин мезбонлар ўз ўйинларини кескин кучайтиришди ва бирин-кетин "Локо" дарвозасини ишғол қила бошлади. Дастлаб ён чизиқдан узатиб берилган тўпни мезбон футзалчиси дарвозага йўллади. Ҳимоячиларимиз бу вазиятда концентрацияни йўқотиб қўйишди. Ушбу голдан кейин "Шенжен" яна 4та тўп киритиб, ҳисоб 0:5 ҳисобига етказди. Бўлим тугашига 2 сония қолганида Олег Холмуҳаммедов "Локо"нинг дастлабки голини рақи дарвозасига йўллади.

Иккинчи бўлимда тошкентликлар асосан бешинчи ўйинчи тактикаси асосида ўйнай бошлашди. Ушбу тактика 30-дақиқада ўз фойдасини келтирди. Артур Юнусов ўткир бурчак остида дарвозани ишғол қилди. Шундан кейин жамоамизда яна бир нечта имкониятлар юзага келди. Жумладан ўйновчи-дарвозабон вазифасин бажарган Шуҳрат Тожибоев бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмаган бўлса, Борисовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон катта маҳорат билан қайтариб қолди. Ўйин сўнгида хитойликлар бўш қолган дарвозага олтинчи тўпни киритиб, якуний ҳисобни ўрнатишди.

Ушбу мағлубиятдан кейин "Локомотив" ярим финалга чиқа олмайдиган бўлди. Аҳад Юсупов шогирдлари эрта Австралиянинг "Вик Вайперс" жамоасига қарши баҳс олиб боришади

Клублар ўртасида Осиё чемпионати,
"А" гуруҳи, 2-тур
"ЛОКОМОТИВ" - "ШЕНЖЕН НАНЛИНГ" - 2:6
"НАГОЯ ОУШЕНС" - "ВИК ВАЙПЕРС" - 6:0

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:25, 26.08.2014.
Ўқилди: 5668 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.