Тур доирасида минглаб мухлислари қаршисида «Андижон» жамоасини қабул қилган самарқандлик футболчилар ўз майдонларида ишончли ғалабага эришишди.
Ўйинни ҳужумкор руҳда бошлаган вакилларимиз кетма-кет ҳужумларга зўр беришди. Аммо ҳимояда ишончли ўйнаган водийликлар дарвозасини фақатгина бўлим сўнггида ишғол этишга муяссар бўлишди. Қанотда Санъат Шихов томонидан етказиб берилган тўпни марказий ҳимоячи Акмал Бозоров бош билан «Андижон» дарвозасининг узоқ бурчагига йўллади, 1:0.
Иккинчи бўлимда ҳам мухлислар шиддаткор ўйин гувоҳига айланишди. Мезбонлар сингари андижонлик футболчилар ҳам қарши ҳужумлардан ҳисобни ўзгартириш учун имкониятлар яратишганди, аммо улардан фойдалана олишмади. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари остида тўп сурган динамочилар эса баҳс сўнггига қадар ҳужумкорликни тўхтатмай ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда Санъат Шиховнинг ажойиб голи эвазига ишончли ғалабани тантана қилишди. Яқинда жамоа келиб қўшилган тажрибали мутахассис Тачмурод Агамуродов ёрдамида клуб кетма-кет иккинчи баҳсда муваффақиятга эришди.
Олий Лига. 18-тур. 27 август (чоршанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Андижон» (Андижон) 2:0
Самарқанд, 5 850 томошабин.
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), В. Лушин (Гулистон), В. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
ПФЛУз вакили: Ф. Магаметов.
Голлар: Акмал Бозоров 44, Санъат Шихов 90+4.
"Динамо": Андрей Мельничук, Илдар Маматказин, Акмал Бозоров, Санъат Шихов, Зайниддин Тожиев, Акмал Холмуродов (Искандар Холмирзаев, 82), Азамат Бобожонов, Комил Шарофутдинов (Ғулом Урунов, 34), Аваз Агалиев, Фаррух Шотурсунов (Сирожиддин Сайфиев, 87), Фирдавс Абдусалимов.
Захира: Игорь Михайлов, Акбар Сиддиқов, Жасур Азимов, Миркамол Локаев.
"Андижон": Муҳиддин Худоёров, Даврон Турсунов, Раҳим Қодиров, Иброҳим Отахонов, Баҳром Абдураҳимов, Абдулатиф Абдуқодиров, Мирзокамол Камолов (Лочин Солиев, 74), Асрор Раҳмонов, Виталий Визавер, Расул Раҳмонов, Азиз Ибрагимов.
Захира: Темур Ғаниев, Бекзод Ғозиев, Шухрат Мирхолдиршоев, Алишер Тўхтасинов, Акбар Хўжаев.
Огоҳлантиришлар: Зайниддин Тожиев 30, Санъат Шихов 90+4 – Иброҳим Отахонов 42.