Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Малайзия U-16 ўсмирларини мағлуб этди (Батафсил)

Баҳо:
+ | -

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бугун режага кўра йиғин давомидаги иккинчи ўртоқлик учрашувини Малайзия U-16 ўсмирларига қарши ўтказди.

"PJM" стадионида бўлиб ўтадиган учрашувда, терма жамоа бош мураббийи аввалги учрашувдаги таркиб билан таққослаганда иккита ўзгартиришни амалга оширди. Мочинов шогирдлари учрашувнинг илк дақиқаларидаёқ ҳисобни очишга эришди. Биринчи бўлим сўнгида эса Ўзбекистон ўсмирлари иккинчи голни киритишди ва танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда эса жамоалар биттадан тўп киритишди ва учрашув 3:1 ҳисобида ўзбекистонлик ўсмирлар ғалабаси билан якунланди.

Маълумот учун, Малайзиядаги йиғин 31 август куни якунига етади ва шундан сўнг терма жамоа Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун у ердан тўғри Таиландга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати 6-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Непал, Кувайт ва КХДР ўсмирлар терма жамоаларига қарши тўп суради.

Ўртоқлик учрашуви.
28 август, Куала Лумпур.
"PJM" стадиони
Малайзия (U-16) - Ўзбекистон (U-16) 1:3
Голлар: Акрам Нажи (47) - Жонибек Кўчимов (8, пенальти, 65), Ислом Кенжабоев (41).
Ўзбекистон (U-16): А. Ходжаев, И. Алижонов (с), О. Қурбонов, Д. Бердиқулов, О. Нурматов (М. Жумаев 72), Ж. Аҳмадов (С. Абрамов, 64,), Ш. Махмудхожиев, И. Кенжабоев (), Ж. Кўчимов, Р. Шарипов (Б. Муртазоев 56), А. Ғаниев (А. Ғанижонов (80)

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:46, 28.08.2014.
Ўқилди: 4861 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.