Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Криштиану Роналду Евромавсум-2013/14нинг энг яхши футболчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

Бугун Монако шаҳрида Европанинг 2013/2014 йилги мавсуми қаҳрамонларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду топилди. Ушбу совринга "Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббен ва мюнхенликлар дарвозабони Мануэль Нойер ҳам даъвогарлик қилишганди.

Совринни қабул қилиб олган Роналду қуйидагича фикр билдирди:

«Ўтган мавсум фантастик йил бўлди, орзулар-йили. Мен ўз жамоам, мураббийим ва мухлисларим билан фахрланаман. Мен жуда ва жуда хурсандман. Шунингдек, жамоадошларимга ҳам миннатдорчилик билдиришим керак, боиси жамоасиз индивидуал совринлар бўлиши мумкин эмас», – дейди Роналду.

Ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритиш учун Топ-10га кирган футболчилар қуйидагилар бўлганди: Томас Мюллер («Бавария»), Филипп Лам («Бавария»), Лионель Месси («Барселона»), Хамес Родригес («Монако» / «Реал»), Луис Суарес («Ливерпуль» / «Барселона»), Анхель Ди Мария («Реал») ва Диего Коста («Атлетико» / «Челси»).

Мавсумнинг энг яхши футболчиси номини Европанинг 54 нафар журналисти аниқлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:28, 28.08.2014.
Ўқилди: 8279 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.