Кириш Регистрация

УЕФА ЕЧЛ гуруҳ босқичи қуръасида жамоаларни саватчаларга ажратиш тизимига ўзгартириш киритмоқчи

Баҳо:
+ | -

УЕФА ЕЧЛ гуруҳ босқичи қуръасида жамоаларни саватчаларга ажратиш тизимига ўзгартириш киритмоқчи
УЕФА ташкилоти ЕЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш олдидан жамоаларни саватчаларга ажратиш тизимига ўзгартириш киритмоқчи.

Янги қоидага кўра, биринчи саватчадан амалдаги чемпион ва УЕФА коэффициентлар жадвалида энг юқори рейтингга эга бўлган 7та мамлакатнинг чемпионлари ўрин оладиган бўлишди.

Ҳозирги тизимда эса биринчи саватчадан УЕФАнинг клублар рейтингида (бунда клубларнинг сўнгги 4 йилдаги натижалари инобатга олинади) энг юқори ўринларга эга бўлган 8та клуб ўрин оларди.

Англиянинг ўзи коэффициентлар жадвалида юқори рейтингга эга бўлганига қарамай, мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Манчестер Сити» клублар рейтингида паст кўрсаткичга эга бўлгани боис пастки саватчалардан қуръага тортилди. Натижада "Сити" ўрин олган гуруҳ "ўлим гуруҳи"га айланди ("Бавария", "Манчестер Сити", ЦСКА, "Рома"). УЕФА янги тизимга ўтиш орқали, мана шундай ҳолатларнинг олдини олишни истамоқда.

УЕФА ижроқўми мазкур лойиҳани тасдиқласа, ушбу янгилик келгуси мавсумдан бошлаб амалиётга қўлланилади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 10:13, 30.08.2014.
Ўқилди: 8502 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.