Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

«Реал Мадрид» учун «қўрқинчли туш»

Баҳо:
+ | -

Бундан 3 кун аввал Россиянинг "Краснодар" клубига 0:3 ҳисобида ютқазиб, Европа лигасининг гуруҳ босқичига чиқа олмаган "Реал Сосьедад", Ла лига доирасида "Реал Мадрид"га қақшатқич зарба беришга муваффақ бўлди.

Ваҳоланки, учрашувнинг дебюти бутунлай бошқача бўлганди. Бешинчи дақиқадаёқ бурчакдан узатилган тўпни Рамос бош билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди. Орадан яна 5 дақиқа ўтиб Серхионинг ўзи жарима зарбаси орқали дарвоза  тўсинини нишонга олди. Орадан яна бир дақиқа ўтиб Гарет Бэйл ҳисобни 2:0га етказди.

Тезкор 2та гол ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйгандек эди. Тўғрида, "Реал" билан ўйинда 2та тўп фарқи билан ютқазаётган жамоа таслим бўлиши турган гап. Аммо "Реал Сосьедад" эмас. Улар таваккалчилик қилиб, катта куч билан олдинга ўтаверишди. Бу вазиятларда уларнинг ҳужумларидан кўра "Мадрид"нинг қарши ҳужумлари анча хавфли бўлди. Анчелотти шогирдлари улардан фойдаланишганида ҳисоб анча йирик кўриниш оларди. Аммо мезбонлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни тенглаштиришди. Дастлаб бурчак тўпидан Мартинес дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қилган бўлса, қанотдан етказиб берилган тўпни Сурутуса бош билан дарвозага йўллади. Ҳар иккала вазиятда "Реал" ҳимоячилари "ухлаб" қолишди.

Бўлим сўнгида Рамос дубл қайд этиши мумкин эди, бироқ омад "Сосьедад" томонида бўлди. Хамес Родригес жаримадан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Мезбон жамоа посбони тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва Серхио Рамос бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар асосан ҳимояда ўйнаб, қарши ҳаракат қилишлари кутилганди. "Реал Сосьедад" нафақат қарши ҳужумда, балки позицион ҳужумларда ҳам "Реал"га "дарс" ўтди. Улар "тика-така" услубида Анчелотти шогирдларини анча қийнашди. Мезбонлар "Мадрид" ҳимоясининг суст ҳаракатидан фойдаланиб, иккинчи бўлимда ҳам 2та гол уришга муваффақ бўлишди. Мезбонлар ярим ҳимоячиси ўнг қанотдан Марселодан ўтиб кетди ва тўпни дарвозабон майдончасига яқинлашиб келаётган Сурутусага етказди. У эса яқин масофадан Касильясни доғда қолдирди. "Сосьедад" ўзининг тўртинчи голини рақиб дарвозасига киритиётганда бутун бошли мудофаа чизиғи томошабин вазифасини ўтаб берди. Тўп бурчакдан дарвозабон майдончаси чизиғи бўйлаб узатилди. Тўпга ҳеч ким тегинмади. Карлос Вела эса тўпни елкаси (балки қўли) билан ўзига бўйсундириб, кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Касильяс ва ҳимоячилар қўлларини кўтарганча қолишди.

Қолган дақиқаларда "Реал" ҳужум ташкил қилди. Хамеснинг зарбасини посбон, Бенземаникини устун қайтарди.

Ушбу ўйин орқали "Реал" ҳали яхши жисмоний формага кирмагани кўзга ташланди. Шунингдек, улар имкониятлардан фойдаланиш даражасини кўтаришлари лозим. Бу баҳсда Роналду ўйнамади, аммо "Қироллик клуби"нинг асосий муаммоси ҳимоя эканини кўзга ташланди.

"Реал Сосьедад" эса Европа лигаси гуруҳ босқичига чиқа олмади, мазкур ўйиннинг 11-дақиқасида 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, кураш учун ўзида руҳий куч топа олди ва муҳим ғалабани қўлга киритди. Ҳали бу жамоа кўпгина грандларга бошоғриқ бўлишини тахмин қилиш қийин эмас.

Испания Ла лигаси, 2-тур
Реал Сосьедад – Реал Мадрид 4:2 (2:2)
Голлар: 0:1 – 5 Рамос, 0:2 – 11 Бэйл, 1:2 – 35 И.Мартинес, 2:2 – 41 Сурутуса, 3:2 – 65 Сурутуса, 4:2 – 75 Вела.
Реал Сосьедад – Субикараи, Элустондо, Сальдуа, И.Мартинес, де ла Белья, Бергара, Гранеро, Сурутуса, Кастро (Каналес, 60), Хаби Прието (М.Гонсалес, 83), Агиррече (Вела, 60).
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Карвахаль (Арбелоа, 77), Пепе, Марсело, Иско, Хамес, Кроос, Бэйл, Модрич (Хедира, 74), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Гранеро (17), Карвахаль (36), Иско (82).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:01, 01.09.2014.
Ўқилди: 10149 марта.
Фикрлар: 74 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.