Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Қосимов Иорданияга қарши ўйинга 21 футболчи билан тайёргарлик кўрмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Иорданияга қарши ўйин учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Қосимовнинг фикрига кўра, мазкур ўйинга дастлаб 22 нафар футболчи чақирилган бўлиб, "Нефтчи" футболчиси Павел Смоляченко тиззасидан жароҳат олгани боис ўз жамоаси ихтиёрига қайтарилган.

"Афсуски, тиббий текширувлар шуни кўрсатдики, Смоляченко Иорданияга қарши ўйинда иштирок эта олмайди. Қолган йигитларга ўйинга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Айнан шу ўйин Инчхонда бўладиган Осиё Ўйинлари учун сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради", - дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

Осиё Ўйинлари регламентига кўра, мусобақада 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этишади. Шунингдек, 23 ёшдан катта бўлган яна 3 нафар футболчи ҳам  таркибга киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Инчхондаги Осиё Ўйинлари 14 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси Гонконг Бангладеш ва Афғонистон билан "В" гуруҳида иштирокни бошлайди.

Иорданияга қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Дарвозабонлар:  Элдор Суюнов ("Насаф"), Никита Рибкин ("Пахтакор");
Ҳимоячилар:  Егор Кримец, Даврон Ҳошимов (иккиси — "Пахтакор"), Бобур Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафаев (барчаси — "Локомотив"), Шерзод Файзиев ("Машъал"), Азамат Исроилов ("Олмалиқ").
Ярим ҳимоячилар:  Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Жамшид Искандаров (барчаси — "Пахтакор"), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор"), Фозил Мусаев ("Локомотив"), Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов (иккиси — "Бунёдкор"), Фаррух Сайфиев ("Насаф").
Ҳужумчилар: Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Фарҳод Тожиев ("Локомотив"), Шаҳзодбек Нурматов ("Металлург"), Наврузбек Алимов ("Қизилқум").

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:29, 02.09.2014.
Ўқилди: 5026 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2567]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2309]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1978]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1898]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1697]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1675]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1636]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1467]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1278]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1252]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик