Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан аввал ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади.
Миржалол Қосимов ва Аҳмад Абу Исмоил эртага, 3 сентябрь куни журналистларнинг саволларига жавоб беришади. Матбуот анжумани ЎФФ мажлислар залида соат 11:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ўйин 4 сентябрь куни "Пахтакор" стадионида соат 19:00да бошланади. Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда.