Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Бир ўйин шарҳи

Баҳо:
+ | -

Мен ҳар гал яхшилик истаб, ёмонлик қилгувчи кучнинг бир қисми...

Инсон зоти борки, ҳаётда эзгуликка, доимо яхши амаллар қилишга интилиб яшайди. Кимгадир қилинган яхшилик Яратган томонидан мукофотланса, ёмонлик учун жазо муқаррардир. Аммо кимгадир яхшилик қилиш эвазига бошқа бировга ёмонлиқ қилинса, қилинган яхшиликнинг қиймати қанча? Достоевскийнинг юқоридаги мулоҳазаси айнан шундай инсонлар тилидан айтилганди...

Очиғи, кўпдан бери футбол ҳақида мақола ёзмай қўйгандим. Гарчи мендай оддий мухлис ёзаётган мақолалар футбол мухлисларида қандайдир реякция уйғотган бўлса-да, футбол сайтларида фаолият юритаётган шу соҳанинг фидойи ходимлари камтарона ижод намуналаримни қўллаб-қувватлаб, йўл-йўриқ кўрсатиб ўз маслаҳатларини аямай туришган пайда тўхтаб қолишимга ҳам етарлича омиллар бор. Биринчидан, асосан миллий терма жамоамиз ўйинлари ҳақида ёзишни хуш кўраман. Термамизни олдинда жиддий мусобақалар кутиб турганини ҳисобга олсак, бу мавзуда ёзиш учун ҳали озгина вақт бор. Иккинчидан, кўп мухлисларимизга аёнки, биз билган, биз севган, биз қадрлаган ўзбек футболи ҳақидаги фикрларимиз ҳа деганда мутасадди ходимларимизга “етиб бормайди”. Гўёки улар сизу-биз каби интернетга киришга, газета ўқишга ва шу каби ахборот воситаларида билдирилаётган муносабатларга кўз югиртиришга вақт тополмай, фақат футбол ҳақида ўйлаш билан овворадай. Учинчидан, футбол атрофидаги айрим ҳолатлар борки, бу ҳақда ёзиш айримларда кимнингдир ишини кўролмаслик, меҳнатини қадрламасликдек таассурот уғотади.

Масалан, яқиндагина мазкур сайтда ЎзМТРК Спорт телеканалига мухлислар номидан очиқ хат йўлланди. Бу мақолада миллий чемпионатимиз ўйинларини эфирга бериш билан боғлиқ муаммолар ўринли акс этганди. Бу муаммолар ҳам вақти келиб ўз ечимини топар, аммо ҳозирги имкониятдан келиб чиқиб ҳам футбол мухлислари учун сифатли лойиҳалар яратиш имкони бор-ку. “Яна шу мавзу муҳокамасими”, дея гапга омоч тиқмай туринг. Фикрингиз бўлса, бемалол мақола остида махсус жойга ёзиб қолдирарсиз. Ҳозир эса бошқа бир мавзу ҳақида фикрларимни баён қилсам.

Куни кеча эфир юзини кўрган “Футбол шарҳи” кўрсатувини кўриб очиғи ҳайрон қолдим. Кўрсатув давомида миллий чемпионатимиз ўйинлари ҳар галгидек бирма-бир таҳлил қилина бошлади. Кўрсатув меҳмони терма жамоамиз аъзоси Дилшод Жўраев бошловчи томонидан берилган саволларга жавоб қайтариб, ўз фикрлари билан ўртоқлашиб борди. Ва ниҳоят кўрсатувнинг кульминацион нуқтаси — турнинг марказий ўйини шарҳига келганда ҳафсалам дош бермай қолди. “Локомотив” – “Бунёдкор” ўйинини шарҳлаган Диёр Имомхўжаев “Локомотив” ўйинчиларини ошкора танқид қилиш орқали ўзини “Бунёдкор”га нақадар “яқин” эканлигини кўрсатиб қўйди. Шарҳ бошида Абрамовни жаримага тортиш кераклиги айтилган бўлса, кейинчалик ҳакам томонидан белгиланган пенальти Жаҳон чемпионати очилиш ўйинидаги Нишимуранинг хатоси билан таққосланди ва пенальти аслида бўлманлиги тилга олди. А.Гейнрихдан ташқари бир пайтлар собиқ бунёдкорчилар — Л.Тўраев, Ж.Ҳасанов, Нестеровларнинг ўйин давомидаги хатти-ҳаракатлари бирма-бир танқид қилинган бўлса, Ф.Тожиев ва Ш.Муллажоновлар ҳам четда қолиб кетмади. Учрашувни бошқариб борган ФИФА рефириси – В.Коваленко эса ўйин тизгинини қўлдан чиқарганлиги билан айбланди. Абрамов жамоага келгач, уч ўйиндирки “Бунёдкор”ни мағлуб этолмаётгани ва ўйиндан кейин турли баҳоналарни кенг жамоатчиликка билдираётгани алоҳида “қистириб” ўтилди.  Шу ўринда мендек бетараф футбол мухлисида кўплаб савол туғилди: “Футбол шарҳи” нима учун барча ўйинларни шу каби икир-чикиригача шарҳламайди? Ўйин ҳақида бир томонлама фикр билдириш журналистга нима беради? Қолаверса, бундай шарҳлар футболчиларнинг майдондан ташқаридаги ўзаро муносабатига, икки жамоа мухлислари ўртасидаги дўстон қарама-қаршиликка путур етказмайдими? Шарҳ давомидаги айрим ҳолатларинг бўрттирилиши эртага терма жамоа либосида майдонга тушадиган айрим футболчиларимиздан мухлисларнинг совиб қолишига замин яратмайдими? Бутун бошли бир кўрсатув бир жамоа ўйинига бағишланишида қандай мантиқ бор? Бундан ташқари чемпионатнинг юқори ўринлари учун курашаётган жамоалар ўртасидаги баҳсларда бундай тўқнашувлар ва қарама-қаршиликнинг юзага келиши табиий ҳол-ку.

Ўзбек футболи ҳар қанча уринмасин айрим нохолисликлардан ҳоли бўлолмаётгани бор гап. Келишилган ўйинлар, айрим ҳакамларнинг ўйин натижасига бевосита таъсир ўтказувчи адолатсиз қарорлар қабул қилиши учраб турадиган бир пайтда шарҳловчиларнинг бир ўйинни бунчалик “кўпиртириши” мухлисларнинг ўзбек футболига бўлган муносабатига оғирлик қилмасмикан?

Шу ўринда бир фикрни таъкидлаб ўтмоқчиман. Мен ҳар доим футбол шарҳловчисини футбол ҳакамига қиёслайман. Футбол ҳаками бир ҳаракати билан ўйиннинг боришига таъсирини ўтказа олса, шарҳловчи ҳам ўз қарашлари билан футбол мухлисининг фикрини ўзгартира олади. Шундай экан, шарҳловчиларимиздан катта эътибор билан ўз ишларига ёндашишни сўраган бўлардим. Футбол мухлиси борки ўзбек футболига муносиб ҳисса қўшган фидойиларни ҳар доим қадрлаган. У футболчи бўладими, мураббийми, ҳакамми, журналистми, борингки, шифокорми... Аммо ана шундай юксак ҳурматга, халқ эътирофига эга бўлиш учун инсондан аввало ўз ишини севиш, бошқаларни ҳурмат қилиш, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, адолатлилик каби ўнлаб балки, юзлаб сифатлар талаб қилинади. Мен оддий мухлис сифатида кимнингдир меҳнатларини ерга уриш ниятидан йироқман. Фақат футболимизнинг ҳар бир жабҳасида юқорида таъкидлаганимдек мезонларига амал қиладиган инсонлар фаолият юритишини хоҳлайман. Саломат бўлинг!

Дилшодбек Жуманиёзов
VIQOR никли мухлис

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:54, 02.09.2014.
Ўқилди: 10707 марта.
Фикрлар: 62 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик