Кириш Регистрация

Ўзбекистон - Иордания. Ўзаро ўйинлар

Баҳо:
+ | -

Эртага, 4 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Иордания терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Шу пайтга қадар мазкур икки жамоа ўзаро 9 марта тўқнаш келишган.

Ўтказилган ўйинларнинг 3тасида терма жамоамиз ғалаба қозонга бўлса, 5та ўйин дуранг билан якунланган. Ўзбекистон терма жамоаси 2012 йили Аммонда бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида бир марта ютқазган холос. Тўплар нисбати - 14:11, вакилларимиз фойдасига.

Терма жамоамиз сафида Сервер Жепаров ва Темур кападзе Иорданияга қарши энг кўп майдонга тушишган. Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов, Улуғбек Бақоев ва Анзур Исмаилов иорданияликлар билан ўйинларнинг 5тасида иштирок этишган. Жепаров, Бақоев ва Владимир Маминов эртанги рақибимиз дарвозасини 2 мартадан ишғол қилишган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ФИФА рейтингида 51, ОФК рейтингида 3-ўринда бормоқда. Иордания ФИФА - 56, ОФКнинг 4-рейтигини эгаллаб турибди.

Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари илк бора 2001 йилнинг 27 апрель куни, ЖЧ-2002 саралашида ўзаро куч синашган. Тошкентда ўтказилган мазкур баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди. Орадан бир ҳафта ўтгач, терма жамоалар Амман шаҳрида яна бир бора ўзаро ўйнашди ва бу учрашув 1:1 ҳисобида якунига етган.

Ўша учрашувлардан сўнг жамолар фақатгина 2008 йилда яна ўзаро майдонга тушишди - Тошкентда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси йирик - 4:1 ҳисобида ғалаба қозонади.

Иккала терма жамоанинг умумий статистикасида Ўзбекистон ҳисобида 3та ғалаба мавжуд бўлса, Иордания икки учрашувда ғалаба қозонган. Яна тўрт учрашув дуранг натижа билан якунланган. Умумий тўплар нисбати эса Ўзбекистон фойдасига - 14:11.

Таъкидлаш жоиз, терма жамоалар сўнгги бор ЖЧ-2014 саралаш плей-офф босқичида ўзаро майдонга тушишган ва бу учрашувда иорданияликлар ўйиндан сўнгги пенальтилар сериясида ғалаба қозонган.

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ ЎЗАРО ЎЙИНЛАРДА ЭНГ КЎП МАЙДОНГА ТУШГАН РАҚИБЛАРИ ТОП-10. 

РАҚИБ

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

 

БАА

14

2

4

8

13-23

 

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

11

1

2

8

12-25

 

ҚАТАР

10

6

2

2

20-10

 

ОЗАРБАЙЖОН

10

2

4

4

10-11

 

ТУРКМАНИСТОН

9

7

1

1

20-5

 

ХИТОЙ

9

5

1

3

15-11

 

ИОРДАНИЯ

9

3

4

2

14-11

 

БАХРАЙИН

9

3

4

2

11-8

 

САУДИЙ АРАБИСТОНИ

9

3

1

5

10-20

 

ЯПОНИЯ

9

1

3

5

8-23

ИОРДАНИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИГА ҚАРШИ ЎЙИНЛАР СТАТИСТИКАСИ

САНА

ШАҲАР

ЖАМОА

ҲИСОБ

ЖАМОА

ЎЙИН

27.04.2001

Тошкент

Ўзбекистон

2:2

Иордания

 ЖЧ-2002 саралаш

07.05.2001

Амман

Иордания

1:1

Ўзбекистон

 ЖЧ-2002 саралаш

22.03.2008

Тошкент

Ўзбекистон

4:1

Иордания

Ўртоқлик ўйини

02.01.2011

Дубай

Ўзбекистон

2:2

Иордания

Ўртоқлик ўйини

21.01.2011

Доха

Узбекистан

2:1

Иордания

Осиё Кубоги-2011. Чорак финал

13.08.2012

Амман

Иордания

0:1

Ўзбекистон

Ўртоқлик ўйини

15.08.2012

Амман

Иордания

2:0

Ўзбекистон

Ўртоқлик ўйини

06.09.2013

Амман

Иордания

1:1

Ўзбекистон

 ЖЧ-2014. Саралаш. Плей-офф. Биринчи ўйин

10.09.2013

Тошкент

Ўзбекистон

1:1
(8:9 пен.)

Иордания

ЖЧ-2014. Саралаш. Плей-офф. Жавоб ўйини

 Эслатма: Статистик маълумотлар www.uzfootball.uz сайтидан олинди


WilliamHill букмекерлик идораси Ўзбекистон - Иордания ўйинида ҳамюртларимизнинг имкониятини юқори баҳоламоқда: 1.70 - 3.60 - 4.80.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 4 сентябрь куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz, the-uff.com
Киритилди: 17:37, 03.09.2014.
Ўқилди: 6573 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.