Кириш Регистрация

Юрий Саркисян “Нефтчи”га қайтади

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболининг метр мураббийларидан бири Юрий Вазгенович Саркисян 2015 йилги мавсумдан бошлаб яна “Нефтчи”ни бошқаришни бошлайди.

Arena.uz маълумотларига кўра, бир гуруҳ мухлислар Фарғона вилояти ҳокимига Юрий Саркисянни ортга қайтариш таклифи билан чиққан. Сабаб сифатида, мураббий истеъфога чиқарилгач барибир “Нефтчи”нинг ишлари юришиб кетмаганлиги, аксинча, катта пуллар сарфланган бўлишига қарамасдан қуйи поғоналарда юрганлиги келтирилган. Эътиборлиси, ҳоким бунга ижобий жавоб қайтарган.

Мухлисларнинг мурожаатидан сўнг ҳоким Юрий Саркисян билан боғланган ва жамоага қайтишини сўраган. Лекин Юрий Вазгенович ҳозирги шароитда ортга қайтиш тўғри эмаслигини таъкидлаб, янги мураббийлар штабига ҳеч бўлмаса шу мавсумнинг охирига қадар имконият беришларини сўраган.

Хуллас, оғзаки келишувга кўра, ҳоким ва Юрий Саркисян агар жамоанинг натижалари яхшиланмаса қишда клубга қайтишга келишиб олган. Шундай экан, хурсанд бўлаверинг фарғоналик ишқибозлар! Суюкли мураббийларинг яна Фарғонага қайтади.

Манба: arena.uz
Киритилди: 14:21, 06.09.2014.
Ўқилди: 9982 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6420]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5278]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3572]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2660]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2253]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2193]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2163]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2159]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2098]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.