Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Александр Мочинов: «Осиё Чемпионатида кучсиз рақибнинг ўзи йўқ»

Баҳо:
+ | -

Бугун Банкокдаги «Golden Tulip» мехмонҳонасида U-16 Осиё Чемпионати «С» гуруҳида иштирок этадиган терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов ўйинолди матбуот анжуманида бугун Таиландда старт оладиган Осиё Чемпионати баҳсларида барча жамоалар тенг кучли эканини айтиб ўтди.

«Биз мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Эртага илк ўйинимизни Непалга қарши ўтказамиз. Бундай мусобақадаги илк ўйин доимо қийин кечади. Эртага, ярим ҳимоячимиз Суҳроб Нуруллоев дисквалификация туфайли бизга ёрдам бера олмайди, аммо унинг йўқлигини бошқа футболчилар майдонда билинтирмайдилар деб умид қиламан», - дейди Мочинов.

«Гуруҳимизда қайсидир жамоани алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Осиё футболи жадал суратларда ривожланмоқда. Осиё Чемпионатида эса кучсиз рақибнинг ўзи бўлмайди. Барча рақибларимизни хурмат қиламиз. Уларнинг барчасига мусобақада омад тилайман. Улар билан майдонда кўришамиз», - дейди Ўзбекистон ўсмирлар U-16 терма жамоаси бош мураббийи.

Терма жамоа бош мураббийи, шунингдек жамоанинг мусобақага тайёргарлиги етарлича бўлганини таъкидлади. «Мусобақа олдидан терма жамоа Бокудаги халқаро турнирда иштирок этди, шунингдек Туркия ва Малайзияда йиғинлар ўтказдик. Ўйлайманки, бу йиғинларнинг мусобақа давомида бизга фойдаси тегади».

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мазкур ёш тоифасида амалдаги Осиё Чемпион ҳисобланади. Матбуот анжуманида мусобақани чемпион мақомида бошлаётган терма жамоа ўз олдига қандай мақсад қўйгани ҳақидаги саволга Мочинов қуйидагича жавоб берди: «Албатта, икки йил аввалги ғалабани такрорлаш қийин бўлади. Ўтган мусобақадаги ғалаба бизга бу сафа икки баробар куч билан ўйнашимизга туртки бўлади. Биз ҳар бир рақибни хурмат қиламиз ва ҳар бир рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз», - дейди Александр Мочинов.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 18:53, 06.09.2014.
Ўқилди: 4750 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6167]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2882]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2748]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2373]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2347]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2121]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1813]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1812]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1728]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1653]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик