Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўсмирлар ўртасида ОЧ. Ўзбекистон Непал билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги дастлабки ўйинида ғалабани қўлдан чиқарди. Бунинг эса бир қатор сабаблари бор эди.

Биринчидан, расмий мусобақадаги илк ўйин ҳар доим қийин бўлган. Боиси, футболчилар ҳаяжон туфайли ўз ўйинларини тўлиқ намойиш қила олишмайди.

Иккинчидан, Непал ном жиҳатдан аутсайдердек тасаввур уйғотса-да, бу жамоа мазкур турнирга анча жиддий тайёргарлик кўрганди.

Учинчидан, терма жамоамиз футболчиларида жамоавий ўйинга нисбатан индивидуал ҳаракат қилишга мойиллик юқорилиги сезилди.

Айнан индивидуал маҳорат юқорилиги эвазига Ўзбекистон ўйин давомида устунликка эришди, рақибга нисбатан кўпроқ ҳужум ташкил қилди. Аммо ҳужумнинг сўнгги палласида ҳамюртларимиз ё сўнгги узатмани аниқ етказа олишмади, ёки дарвозани ишғол қила олишмади.

Хитойлик ҳакам Тан Хай терма жамоамиз фойдасига бир нечта қарорлар чиқарганини таъкидлаш лозим. Масалан, биринчи бўлим сўнгида ўнг қанотдан етказилган тўпни непаллик ҳимоячи тўхтатмоқчи бўлди, аммо тўп дарвозабоннинг олдига думалаб борди. Посбон эса тўпни қўли билан ушлаб олди. Ушбу вазият учун ҳакам дарвозабон майдончаси чизиғи устидан рақиб дарвозаси томон эркин зарба белгилади. Аммо ушбу имкониятдан ўсмирларимиз фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлим бошларида эса ҳакам энди Непал дарвозаси томон пенальти белгилади. Кенжабоев жарима майдончаси ичида тўпни рақиб футболчисидан олиб ўтиб кетаётганида ҳимоячининг оёғи Исломнинг оёғи тегди. Аммо футболчимиз йиқилмади ва тўп учун охиригача югуришга қарор қилди. Тўп эса рақибнинг бошқа ҳимоячисига насиб этаётганини кўрган "Насаф" фтуболчиси йиқилишга қарор қилди. Ҳакам эса пенальти белгилади. Пенальтини Жонибек Кўчимов голга айлантириб, ҳисобни очди.

Голдан кейин терма жамоа футболчиларида ўзига бўлган ишончни ортди ва улар кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишди. Аммо ҳар сафар ярим ҳимоячилар жарима майдончаси атрофида тўпни шеригига узатиш ўрнига ўзи рақиб ҳимоячисини алдаб ўтишга уринаверди. Натижада барча ҳужумлар бесамар якунланаверди.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида футболчиларимиз чарчаб қолишди. Ўйин сўнгида Санжок томонидан 16 метрдан йўлланган кучли зарбани дарвозабонимиз Акром Хўжаев қайтариб юборди. Бурчак тўпидан кейин посбонимиз тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Бахтимизга тўп дарвозага аниқ бормади. 

Ўйинга қўшиб берилган 4 дақиқанинг сўнгида аламли тарзда гол ўтказиб юбордик. Непалликлар майдон марказидан белгиланган жарима тўпини жарима майдончаси чизиғи устига етказишди. Футболчилардан бири тўп йўналишини ўзгартирди ва бу орқали ҳужумчи бирга-бир вазиятга чиқиб, Хўжаевни доғда қолдирди.

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати
"С" гуруҳи, 1-тур
ЎЗБЕКИСТОН-НЕПАЛ - 1:1 (0:0)
Гол: Жонибек Кўчимов (53-пенальти) — Киран Сунар (90+4)
Огоҳлантиришлар: Ойбек Нурматов (43), Озод Қурбонов(67), Шоҳрух Маҳмудҳожиев (90+3)
Ўзбекистон: 1. Акром Хўжаев, 3. Илҳомжон Алижонов, 4. Озодбек Қурбонов, 6. Ойбек Нурматов, 7. Жонибек Кўчимов, 8. Ислом Кенжабоев, 11. Азизжон Ғаниев, 14. Достонбек Бердиқулов, 15. Шоҳрух Маҳмудхўжаев, 17. Дониёр Ҳошимов, 18. Жаҳонгир Аҳмадов (Абдуғани Ғанижонов 85)
Захира: 5. Маъруф Жумаев, 9. Бакир Муртазоев, 12. Ҳожиакбар Шомақсудов, 13. Раҳимжон Шарипов, 16. Юсуф Шоимов, 19. Савелий Абрамов, 21. Умиджон Эргашев, 22. Абдуғани Ғанижонов, 23. Худойберди Холиқов
Непал: 1. Роман Расайли, 2. Гаураб Будатоки, 4. Ананта Таманг (С), 5.Аакаш Тапа, 6.Амит Таманг, 7. Хемант Тапа Магар, 14.Анжан Биста, 15.Бикаш Тапа, 17.Киран Сунар, 19.Динеш Ражбанши, 22.Сунил Бал
Захира: 3.Рупеш Таманг, 8.Сужит Гурунг, 9.Рави Бандари, 11.Шива Субеди, 12.Жаном Ман Лигал, Анил Рай, 16.Срижан Шреста, 18.Тежендра Пун, 20.Судан Тапа, 21.Санжок Рай

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:03, 07.09.2014.
Ўқилди: 6881 марта.
Фикрлар: 59 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.