Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Пахтакор» якка пешқадамга айланди

Баҳо:
+ | -

"Олмалиқ"ни сафарда 3:0 ҳисобида доғда қолдирган "Пахтакор" Олий лига жадвалида якка пешқадам бўлиб олди.

Биринчи бўлимнинг 30 дақиқаси тенг курашлар остида кечди. Ҳар икки жамоада қулай имкониятлар юзага келди. Дастлаб Сергеев қанотдан оширилган тўпга етиб кела олмади. Мерзляков бу ҳолатда яхши ўйнаганди. Кейин шунга ўхшаш ҳолатда Шоаҳмедов тўпга кеч қолди. 15-дақиқада Мерзляковнинг кучли зарбаси йўлига Хонимқулов ғов бўлди. 27-дақиқада Искандеров мезбонлар посбони билан бирга-бир чиқди. Лекин “Олмалиқ” посбони бехато ўйнади. 40-дақиқада ҳисоб очилди. Ташаббусга эришган “Пахтакор” чиройли ҳужум ташкил қилди. Марказда Искандеров ва Исматуллаевнинг ҳаракатидан сўнг Ҳошимов ўнг қанотдан таъқибсиз дарвозага яқинлашди. Унинг марказга оширган тўпини Сергеев бўш қолган дарвозага тўғрилаб қўйди ва “шерлар”ни олдинга етаклади – 0:1.
 
Биринчи бўлим тугаши арафасида “Пахтакор” орадаги фарқни иккитага оширди. Исматуллаев яна Ҳошимовни ўнг қанотдан ҳужумга чорлади. Қанотдаги рақиби Исроиловни ортда қолдирган Даврон тўпни ҳаволатиб дарвоза олдига оширди. Ҳимоячилар ва дарвозабондан ўтиб кетган тўп Козакка келиб тушди. Владимир эса тўпни хотиржам тўхтатиб, бўш дарвозага тепиб қўйди, 0:2.
 
Иккинчи бўлимда мезбонлар уюштирган кўплаб ҳужумлар шошма-шошарлик оқибатида узилиб қолди. “Пахтакор” тўпни ўзида сақлаб туриб, вақтни ўтказишга ва кучини тежашга интилди. 85-дақиқада захирадан майдонга туширилган Пардаев жарима майдони ташқарисидан чап оёғида дарвозанинг юқори чап бурчагига аниқ зарба берди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Ушбу натижа "Пахтакор"ни турнир жадвалида якка пешқадамга айлантирди.
 
“ОЛМАЛИҚ” – “ПАХТАКОР” – 0:3 (0:2)
Голлар: Сергеев, 40 – 0:1. Козак, 45 – 0:2. Пардаев, 85 – 0:3.
“Олмалиқ”: Хонимқулов, Исроилов, Жўрабоев, Станоевич, Ҳожиакбаров (Жиямуродов, 79), Абдураҳмонов, Павленко, Зуаги (Полвонов, 67), Туропов (Пиримов, 54), Шоаҳмедов, Исоқжонов.
“Пахтакор”: Лобанов, Мерзляков, Кримец, Тожиев, Ҳошимов, Исматуллаев, Махарадзе, Козак, Искандеров (Машарипов, 89), Қиличев (Пардаев, 53), Сергеев (Андреев, 87).
Огоҳлантиришлар: Зуаги, 60. Ҳошимов, 73. Ҳожиакбаров, 76.
7 сентябрь. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 5320 томошабин.
Ҳакамлар: М.Исмоилов – 8,7. Р.Шояхметов - 8,5. Р.Серазитдинов - 9.
Назоратчи: С.Эрматов.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 04:12, 08.09.2014.
Ўқилди: 4384 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8441]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3763]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3429]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2737]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2587]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2545]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2209]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1874]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1749]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1658]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.