Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-2 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Энтони Хадсон: «Ўзбекистон бутун жамоа бўлиб яхши ўйнади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон - Янги Зеландия терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Энтони Хадсон иштирок этди.

— Бу менинг терма жамоадаги илк ўйиним эди. Ўзбекистон терма жамоаси жуда яхши ўйин намойиш қилди. Бу мен учун яхши тажриба бўлди. Биринчи ўйинда ғалаба қозонмоқчи эдик. Аммо ўйин бошида яхши ўйнай олмадик ва шунинг учун жазоландик. Ўзбекистон эса бугун бутун жамоа бўлиб яхши ўйнади.

— Терма жамоа бугун жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарликка эга бўлмагани учун ютқаздими?
— Ҳа, фикрингизга қўшиламан. Биз айнан жисмоний жиҳатдан ютқаздик. Кўп футболчилар Австралия чемпионатида ўйнашади ва у ерда ҳали чемпионат бошланмаган. Ўртоқлик ўйинлари орқали жамоанинг тайёргарлигини яхшилаб борамиз.

— Жамоа бундан яхшироқ ўйнаши мумкин эдими?
— Олдинда ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Жамоамиз энди шаклланмоқда.

— Жамоадаги кўп футболчиларнинг кўпи Европада ўйнаса, баъзилари маҳаллий чемпионатда тўп суради. Уларнинг савияси ўртасидаги тавофутни қандай қилиб боғлаяпсиз?
— Бу ўйин шундай ҳолатни кўрсатиб бериши шарт эди, кўрсатиб берди ҳам. Келажакда бунинг устида ишлаймиз ва бу тавофутни йўққа чиқаришга ҳаракат қиламиз.

— Бугунги ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида энг яхши футболчиси сифатида кимни айта оласиз?
— Бугун Ўзбекистон терма жамоасида барча футболчилар яхши ўйнади. Мени ҳайратга солган нарса шу бўлдики, захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам савияни тушириб юбормади. Бу жуда яхши нарса. Янги Зеландия терма жамоаси сўнгги ЖЧ саралашидан ўта олмаганига айнан асосий таркиб ва захира футболчилари бир хил савияга эга бўлмагани сабаб бўлганди.

— Ўзбекистон терма жамоасини ниманинг эвазига мағлуб этишни режалаштиргандингиз?
— Ўзбекистон терма жамоаси ўзимиз режалаштирган ишларни амалга оширишга йўл қўймади. Рақибимиз ўйинни тез бошлаб кетди ва биз ўз режамиз қўллашга улгурмадик. Янги Зеландия футбол федерацияси Осиёга ўтиш ҳақида ўйлаётганди. Бугунги ўйин кўрсатиб бердики, агар биз Осиёга ўтсак, Ўзбекистон бизга ҳамиша тўсиқ бўлади. Шунинг учун ҳозирча Осиёга ўтишга ҳали эрта экан.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:36, 08.09.2014.
Ўқилди: 6102 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2415]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2377]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2097]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1679]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1617]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1567]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1456]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1442]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1381]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1146]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик