Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Раул: «Осиёда футбол тез суратларда ўсмоқда»

Баҳо:
+ | -

Таиландда бўлиб ўтаётган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати баҳсларида Қатар ўсмирлар терма жамоасига маслаҳатчи мураббий сифатида таклиф этилган ўтмишнинг афсонавий футболчиларидан бири Раул Гонсалес қисқа суҳбат давомида Осиё Чемпионати ҳақидаги таасуротлари билан ўртоқлашди.

Қатар терма жамоаси футболчилари ва бошқа делегация аъзолари Ўзбекистон ўсмирлари жойлашган мехмонҳонада истиқомат қилаётгани боис, ЎФФ матбуот хизмати вакили Шерзод Ражабов орқали Раул билан боғланишга муваффақ бўлдик.

— Таиландда Қатар ўсмирлар терма жамоасига маслахатчи мураббий сифатида ташриф буюрганингизни эшитдик.
— Ҳа, шундай. Қатар Футбол Уюшмаси таклифига кўра Таиландга келдим. Қатар ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штабига маслаҳатчи мураббий сифатида.

— Қатар ўсмирлар терма жамоасига мусобақада муносиб иштирок этиш ва юқори ўринларни қўлга киритиш вазифаси қўйилганми?
—  Қатарда истеъдодли ўсмирлар кўп. Улар ичидан вақти келиб яхши футболчилар етишиб чиқишига ишонаман. Мусобақада эса кучли жамоалар кўп. Ким ғолибликни қўлга киритса ҳам унга осон бўлмайди.

— Барча ўйинларни стадионда томоша қиляпсизми?
— Йўқ, фақатгина Қатар терма жамоасининг ўйинини ва гуруҳнинг иккинчи учрашувини стадионда томоша қилдик. Имкон бўлса қолган ўйинларни ҳам стадионда кузатиш ниятим бор.

Мадриднинг "Реал" клубининг ўтмишдаги юлдузларидан бири, кичик суҳбат сўнгида Осиё футболи жадаллик билан ривожланаётганини айтди.

— Осиёда футбол тез суратларда ўсмоқда. Осиёнинг етакчи жамоалари бошқа қитъанинг етакчи жамоалари билан бемалол беллаша олади. Бунга сўнгги натижалар мисол. Таиланддаги мусобақада иштирок этаётган барча жамоаларга эса омад тилайман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:26, 09.09.2014.
Ўқилди: 4833 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.