Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте дель Боске Франция терма жамоасига қарши учрашувдаги мағлубият учун (0:1)танқид қилаётганлар билан баҳслашмаслигини билдирди.
"Испания терма жамоасининг ўйин савиясига шубҳа қилганлар билан баҳслашмоқчи эмасман. Танқидчиларга ҳурмат сақлаган ҳолда айтмоқчиманки, терма жамоанинг камчиликларини дуч келган инсон билан муҳокама қилмайман.
Мен яхши томонларимизни муҳокама қилишим мумкин, ёмонларини эса кийиниш хонасида айтаман. Францияга қарши ўйинда яхши ҳимояландик, ҳужумда эса ёмон ўйнадик. Македонияга қарши ўйинда эса (5:1) ҳужум чизиғимиз яхши ўйнади, Икер учта муҳим сэйв қилди.
Пике? У бошқалар қатори ҳамон терма жамоа сафида. У кейинги ўйинга тайёр бўлса - чақирамиз", - дея Дель Боскенинг сўзларини келтиради Goal.com.