Кириш Регистрация
27/05 00:00 Севилья 1-2 Барселона
27/05 19:00 Локомотив 1-1 Сурхон

Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Бухоро” 5:1

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигаси баҳсида “қалдирғочлар” бухоролик рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмасдан, йирик ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ, мезбонлар бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. Натижада “Бухоро” ёшлари ҳимояга қамал қилиниб, уларнинг дарвозалари яқинида кетма-кет вазиятлар юзага келтирилди. Бироқ ҳисобни очиш футболчиларимиздаги шошма-шошарликлар натижасида бироз кечикди. 23-дақиқада Нодиржон Отажонов томонидан йўлланган зарбани “Бухоро” посбони оддий вазиятда ўтказиб юборди. Бўлим сўнггида эса Ҳасан Асқаров томонидан йўлланган кучли зарба дарвоза тўсини ва устуни кесишган нуқтага тегиб қайтди. Такрорий уринишда Аҳрор Умаржонов тепган тўп тўрга бориб тушди. Танаффусга жамоалар 2:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни жамоалар очиқ футбол билан бошлашди. Натижада 5-6 дақиқа ичида дарвозалар уч марта аниқ ишғол қилинди. Аввалига Темур Аюпов бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, жамоасининг учинчи голиг муаллифлик қилди. Орадан кўп ўтмай ўсмирлар ўртасида Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири Азизбек Муротов пенальтидан ҳисобни қисқартиришга эришди. Кейин Темур Аюповнинг суперголи ҳисоб кўринишини 4:1га келтирди. Шерикларидан тўпни қабул қилиб олган Аюпов ўткир бурчак остида бўлишига қарамасдан дарвозанинг олис юқори бурчагини кучли зарбаси билан аниқ нишонга олди. Баҳс охирларида эса Аюпов ўз “хет-трик”ини расмийлаштирди. Якуний натижа 5:1.

Ёшлар лигаси, 19-тур
“БУНЁДКОР” – “БУХОРО” 5:1 (2:0)
Голлар: Нодиржон Отажонов 23 (1:0), Аҳрор Умаржонов 43 (2:0), Темур Аюпов 58 (3:0), Азизбек Муротов 60 пенальти (3:1), Темур Аюпов 63 (4:1), Темур Аюпов 88 (5:1)
“Бунёдкор: 25.Абдукарим Муҳаммедов, 3.Ҳасан Асқаров, 5.Шукурали Пўлатов, 6.Эргаш Исмоилов, 7.Санжар Рихсибоев, 10.Темур Аюпов, 14.Алибобо Раҳматуллаев, 15.Аҳрор Умаржонов (С), 18.Шоҳзод АБдураҳмонов, 19.Анвар Бердиев, 20.Нодиржон Отажонов
Захирадан майдонга тушганлар: 4.Миржамол Қосимов, 8.Хуршид Ғиясов, 9.Нуриддин Ҳасанов, 11.Сардор Азимов, 13.Зокиржон Нурматов, 17.Миразиз Жалолов
“Бухоро”: 25.Шохжаҳон Насимов, 3.Азиз Очилов, 4.Умирилло Рамазонов, 5.Муродилло Ҳамдамов, 6.Евгений Кочнев, 7.Ислом Холиқов, 8.Равшан Янгиев, 10.Баҳром Нарзуллаев, 11.Отабек Исроилов, 15.Равшан Асланов, 77.Азизбек Муротов
Захирадан майдонга тушганлар: 9.Нифайз Муҳитдинов, 14.Рустам Боқиев, 17.Нозим Умуров, 19.Азамат Солиев, 21.Руслан Асланов
Ҳакамлар: Равшан Кападзе (Фарғона), Фарруҳ ЙЎлдошев (Тошкент), Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент), Сервер Еремеев (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Гали Имомов (Тошкент)

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:02, 12.09.2014.
Ўқилди: 5490 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.