"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Галнинг фикрича, жамоа ҳужумчиси Робин ван Персининг жисмоний ҳолати юксак даражада.
"Ван Перси жаҳон чемпионатидагидан кўра яхшироқ формада. У мундиалдан олдин жароҳат олган эди, аммо таркибга кириш учун курашни давом эттирган эди.
Мен аввал унинг бундай ажойиб жисмоний ҳолатда кўрмаганман", - дея Ван Галнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.