Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Александр Мочинов: «Ватан шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун майдонга тушамиз»

Баҳо:
+ | -

Бугун Бангкокдаги «Golden Tulip» мехмонҳонасида U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ чорак финалига йўл олган барча терма жамоаларнинг бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон U16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов Сурияга U16 ўсмирлар терма жамоасига қарши чорак финал баҳсида ҳар иккала терма жамоа футболчилари майдонда охиригача кураш олиб боришини таъкидлади.

«Биз чорак финалда кучли ва анча тезкор бўлган жамоага қарши баҳс олиб борамиз. Учрашув биз учун қанчалик муҳим бўлса, рақиб учун ҳам шундай муҳимдир. Шундай экан, эртага биз учун ортга йўл йўқ. Ўйин биз учун қанчалик муҳим эканлигини ҳис қилган ҳолда майдонга тушамиз», - дейди Мочинов ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида.

«Рақиб ўйинини мураббийлар штаби билан биргаликда ўрганиб чиқдик. Анча кучли ва тезкор ўйин намойиш этади. Биз ҳам рақиб ўйинига қараб тайёргарлик олиб борамиз. Рақибнинг маълум бир футболчиларига қараб алоҳида тактика танлаймиз дея олмайман. Ўйин бошидан ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ўртада жаҳон чемпионати йўлланмаси турибди, шундай экан ҳар иккала жамоа ҳам охиригача ўйнайди. Балки эртага ҳужумкор ва чиройли ўйин гувоҳи бўлмассиз, балки жамоалар бироз эҳтиёткор ўйин кўрсатишар, буни ўйин кўрсатади», - дейди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Гуруҳ ўйинларининг барчасини «Muangthong» стадионида ўтказган эдик. Эртага эса бошқа майдонда баҳс олиб борамиз. Умид қиламанки, бу ҳолат бизга эртанги ўйинда халал бермайди. Эртанги ўйинни барча, мураббийлар, футболчилар қанчалик муҳим эканини ҳис қилиб туришибди. Улар майдонга ватан шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун тушишади», - дейди Мочинов.

Эслатиб ўтамиз, U16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ чорак финали доирасидаги Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 14 сентябрь, якшанба куни Банкокдаги «Rajamangala» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:12, 13.09.2014.
Ўқилди: 5983 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.