"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 3-турида "Атлетико"га қарши учрашувдаги мағлубият (1:2) сабабларни чуқур ўрганмоқчи.
"Биз ҳаммасини чуқур таҳлил қиишимиз ва муаммоларни ҳал қилишимиз керак. Биринчи бўлим яхши ўтди, иккинчиси эса йўқ. Танаффусдан кейин изчилликни йўқотдик, буни "Атлетико"га қарши ўйинда қилмаслик керак.
Ҳар бир кичик хатомиз учун жазоландик. Футбол шунақа. Ҳаммасини ўзгартириш керак, чунки сешанба куни чемпионлар лигасида "Базель"га қарши ўйнаймиз. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариш керак.
Омадсиз стартдан ташвишдаман, аммо мавсум эндигина бошланди. Ўтган мавсум ҳам жуда омадли бошламаган эдик. Ҳаммасини хотиржам ҳал қиламиз", - дея Анчелоттининг сўзларини келтиради AFP.