"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатининг "Удинезе"га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг (2:0) таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Мавсумни омадли бошлаганимиздан ажабланганим йўқ. Ҳозирги таркибимиз ҳам жисмоний, ҳам тактик жиҳатдан тайёр. Биз ўйинни назорат қилишни ўрганишимиз керак, ахир бутун ўйинни 100 км/с ёки 10 км/с тезликда ўтказиб бўлмайди.
Энди ҳар уч кунда ўйнашимизга тўғри келади ва куч-қувватимизни бекорга сарфламаслигимиз керак.
Бугун мен учун "Ювентус" мураббийи сифатида ўзгача кун бўлди. Бу сеҳрли стадионда биринчи ўйинимни ўтказдим. Яхшики, ғалаба қозона олдик.
Мората майдонда ўзининг қанчалик техникага эга эканлигини кўрсатди. Таркибимизда клубнинг келажаги бўлган ёшларнинг борлиги янада қувонарли", - дейди Аллегри.
Қўшима қиламиз, Аллегрининг клуби 2007/08 мавсумдан буён биринчи марта дастлабки икки турда ғалаба қозонди.