Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Ким Пан Гон: «Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз!»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея ОАВлари ва Гонгконгнинг "South China Morning Post" нашри хабарига кўра, Ўзбекистон билан илк турдаги дурангдан сўнг гонгконглик футболчиларда ўзларига бўлган ишонч янада ошган.

Жанубий Кореянинг "Best Eleven" нашри Гонгконг терма жамоаси бош мураббийи, асли жанубий кореялик Ким Пан Гоннинг сўзларидан иқтибос келтиради:

"Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 51-ўринда турган жуда кучли жамоа. Биз эса 160-ўринни банд этганмиз. Шунинг учун ўйинда табиийки, иккинчи рақам остида ўйнашга мажбур эдик. Ўзбекистон терма жамоасини ҳурмат қиламан. Аммо шу куни биз яхшироқ ўйнадик. Қолган иккала ўйинни ҳам ғалаба билан якунлаб, гуруҳда биринчи ўринни олишни мақсад қилганмиз".

Корейс нашрларига кўра, Ким Пан Гон 2011 йили Кей-лигадаги "Кёнгнам" клубида бир муддат ёрдамчи мураббий сифатида фаолият кўрсатгач, бутунлай Гонгконг футболига "шўнғиб кетган". Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичида Ўзбекистон билан Тошкентда дуранг ўйнаб келганлиги - уни Гонконгда янада обрўсини ошириб юборганлиги айтилмоқда. "А" гуруҳида катта эҳтимол билан гуруҳ ғолиблигини мезбон Жанубий Корея терма жамоаси қўлга киритишини назарда тутиб, Ким Пан Гон "B" гуруҳида биринчи ўринни олишни кўзлаяпти. Гонгконг мураббийи мезбонлардан кўра Саудия Арабистони билан беллашиб кўришни осонроқ деб ўйлаяпти.

Мусобақанинг эндигина биринчи тури ўтганлиги ва яна иккита тур ўйинлари борлигини ҳисобга олсак, олдиндан бир нарса дейиш қийин. Шундай бўлсада Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги қолган икки ўйинда иложи борича кўпроқ гол киритиши лозим бўлади.

Отабeк Йўлдошeв
Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:36, 17.09.2014.
Ўқилди: 5629 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5816]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5476]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3732]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3265]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2717]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2658]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2593]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2577]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2275]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [1925]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик