Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Инчеон-2014. Мираброр Усмоновга Осиё олимпия кенгашининг энг олий мукофоти топширилди

Баҳо:
+ | -

Бугун Инчеон шаҳри (Ж.Корея)да Осиё олимпия кенгашининг 33-Бош Ассамблеяси ўтказилди.

Унда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах, Осиё олимпия кенгаши (ООК) раҳбари Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал Сабоҳ, шунингдек, Осиё олимпия кенгашига аъзо мамлакатлар миллий олимпия қўмиталари президентлари иштирок этишди.

Ассамблеяни ООК раҳбари Шайх Аҳмад ал-Фаҳад ас-Сабоҳ кириш сўзи билан очар экан, аввало барчани XVII ёзги Осиё ўйинларининг бошлангани билан самимий муборакбод этди ва “Инчеон-2014” ўйинлари ташкилий қўмитасига мусобақаларни юқори савияда ташкил этганлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Шундан сўнг, Осиё олимпия кенгаши раҳбари қитъада Олимпия харакатини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболли режалар хусусида атрофлича тўхталди.

Ассамблеяда иштирок этган ХОҚ президенти Томас Бах ўз нутқида Осиё олимпия кенгашини дунёда Олимпия харакати, олимпизм ғояларини энг фаол тарғиб этаётган ташкилот сифатида эътироф этиб, бунга мисол сифатида қитъада мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган ёзги ва қишки Осиё ва ПараОсиё ўйинлари, шунингдек, қитъа миқёсида ташкил этилаётган қатор йирик спорт мусобақаларни таъкидлаб ўтди. Бундай шарафли ишларни ҳаётга тадбиқ этилишига хисса қўшаётган барча-барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ўз навбатида бу харакатда энг фаол иштирок этаётганларга Осиё олимпия қўмитасининг энг олий мукофотлари топширилди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси Осиёда олимпия харакатини энг фаол қўллаб-қувватлаётган МОҚ сифатида эътироф этилди. Осиё олимпия кенгашининг олий мукофотини Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳамда Осиё олимпия кенгаши раҳбари Аҳмад Ал-Фаҳад Ал Сабоҳ Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмановга тантанали суръатда топширдилар.

 Бу ўз навбатида мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали келажагимиз эгаларини ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишларида амалга оширилаётган сайи-харакатлар ҳамда Ўзбекистонда йирик спорт мусобақаларини юксак савияда ташкил этилаётгани ва мардонавор спортчиларимиз томонидан халқаро спорт ареналарида қўлга киритилаётган муваффақиятларга берилган яна бир юқори баҳодир.

Ассамблеяда Осиё олимпия кенгаши шафелигида ўтказиладиган навбатдаги йирик спорт мусобақаларга тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Шавкат Жалилов Инчеон шаҳридан махсус тайёрланди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:12, 20.09.2014.
Ўқилди: 4062 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.