Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Даврон Файзиев: «Европада шунча ўйинлар туриб, тотализаторлар бизнинг ўйинлар билан ҳисоблашадими?»

Баҳо:
+ | -

“Насаф”-“Сўғдиёна” учрашувидан сўнг дастлаб меҳмон жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманига йиғилган журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди:

— Бугун чиройли ўйин гувоҳи бўлдик. Фақат ғалаба бизнинг фойдамизга бўлмади. “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Футболчиларимиз бугун яхши ҳаракат қилишди. Бор имконият даражасида ўйин кўрсатишмоқда. Биз Олий лигани тарк этмоқчи эмасмиз, охиригача курашамиз.

— Жамоангиз турнир жадвалидаги ўрнига мос эмасдек. Бугунги ўйини билан “Сўғдиёна” 5-6-ўринларда юриши керак эди?!
— Ҳаммага маълум, бизнинг стадионимиз йўқ. Зоминдаги стадионда машғулот ўтказиш учун имкониятимиз йўқ. Биз уйдаги ўйинларимизни ҳам гўё меҳмонда тўп сураётгандек ўтказамиз.

— Жамоа ўринбосарлар таркиби уй учрашувларини Янгиерда ўтказишади. Асосий жамоа ҳам уй ўйинларини ўша стадионда ўтказса бўлмайдими?
— Мен мураббийман. Ташкилий масалаларни жамоада бошқа киши ҳал қилади. Шунингдек, бошқа вилоят ҳудудида Олий лига ўйинларини ўтказиш учун ЎФФдан олдиндан рухсат  олиш керак. Яна бошқа сабаблари ҳам бор бўлиши керак.

— Интернет сайтларида “Сўғдиёна”-“Навбаҳор” учрашуви келишилганлиги ҳақида гап-сўзлар, ҳатто мақола ҳам чиқди. Урилган голлар сони ҳам мухлисларни шубҳалантирди. Муносабатингиз?
— Мен бугун шу савол берилишини кутгандим. Тотализаторлар ҳақида гап кетаётган бўлса, Европада шунча ўйинлар туриб келиб-келиб бизнинг ўйинлар билан ҳисоблашадими? Биз бугунги ҳолимизда ўйинни сотиб оладиган аҳволда эмасмиз. Агар шунақа ишлар билан шуғулланиб юрганимда, бугун “Насаф”ни ҳам ютиб кетган бўлардик.

— Коблаш бугун майдонда яхши ҳаракат қилди. Шундай истеъдодли легионерни жамоага таклиф қилишингиз ҳақида…
— Украинадаги футбол агентлари тавсиясига кўра жамоага таклиф қилганман. Унинг шартномасидаги маблағни ярмини тўлаб берганмиз. Умид қиламизки, Коблаш билан Олий лигада қолсак шартномани узайтирамиз. Шунингдек, дарвозабонимизни ҳам кейинги йил таркибда сақлаб қолишга ҳаракат қиламан.

— Жиззахдаги стадион қачон ишга тушади?
— Кейинги йил “Наврўз” байрами арафасида ишга тушиши режалаштирилмоқда.

— Сиз ўз вақтида “Насаф” таркибида тўп сургансиз. Ўша вақтдаги “Насаф” билан ҳозиргиси ўртасидаги фарқ?
— Мен ўйнаган даврда “Насаф”да жамоавий руҳ бор эди. Бошқа жамоалар Қаршидан очко билан қайтишни орзу ҳам қилмасди. Йирик ҳисобда ютқизмасликни мақсад қилиб келишарди. Яна бир томони бугунгидек мухлислар кам ташриф буюришмасди. “Меҳнат” стадиони тўлиб тошарди.

— Қай бирини танлаган бўлардингиз: Қийин аҳволдаги “Сўғдиёна”да бош мураббий ёки “Насаф” мураббийлар штабида фаолият юритиш?
— Ҳеч иккиланмай “Сўғдиёна”ни танлардим. Айтишадию, “Сени барибир Жиззах кутади” деб! Бир кун келиб “Сўғдиёна” ҳам пешқадамлар қаторига қўшилиб, Осиё чемпионлар лигасида тўп суришига ишонаман. Бунинг учун 5-7 йил вақт керак.  

Олим Толипов ёзиб олди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:33, 21.09.2014.
Ўқилди: 6853 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9827]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4805]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3374]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3138]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2590]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2052]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1850]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1833]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1681]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1665]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик