Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Инчeон-2014: Фаластинликларнинг умидлари катта

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинлари футбол мусобақасида Фаластин терма жамоаси кўпчиликнинг диққат марказида бўлиб турибди. Ушбу мусобақада 23 ёшдан кичик бўлган футболчилар иштирок этаётганлиги туфайли терма жамоаларнинг ФИФА рейтингидаги ўрни унчалик аҳамиятли бўлмаса ҳам мухлису мутахассислар фаластинликларнинг натижаларини юқори баҳолашмоқда.

Осиё ўйинларида Фаластин терма жамоаси Уммон, Тожикистон ва Сингапур билан "C" гуруҳида кураш олиб бораяпти. Фаластинликлар дастлабки турда гуруҳ фаворити дея эътироф этилган Уммонни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлсалар, иккинчи турда ён қўшнимиз Тожикистонни 2:1 ҳисобида енгдилар. Икки ғалабадан кейин Фаластин деярли кейинги босқич йўлланмасига эга бўлиб турибди. Ҳаттоки, Фаластиннинг икки нафар футболчиси жинсий тажоввуз айби билан полицияга олиб кетилгани ҳам жамоа руҳиятини тушира олмади.

Фаластин Олимпия қўмитаси раиси Жаброил ар-Ражаб ОАВларга берган интервюсида: "Биз Осиё ўйинларига келиш учун бир қанча қийинчилик ва тўсиқларни енгиб ўтишга мажбур бўлдик. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги уруш туфайли 37 нафар спортга алоқадор инсонларимиз ҳалок бўлишди. Жумладан, 3 нафар спортчимиз ҳам Ғазода жон таслим қилишди. Уруш талофатлари ва иқтисодий қийинчиликка қарамай, биз 57 нафар спортчимиз билан Инчеонга етиб келдик. Улардан 7 нафари аёл спортчилар бўлиб, бизнинг делегациямиз 12 спорт турида иштирок этяпти. Биз футбол мусобақасидаги спортчиларимизнинг қайд этган натижасидан фахрланамиз", - деди.
 
Тожикистон терма жамоасини мағлуб этгач, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритиш - Фаластин футболи учун жудаям катта натижа сифатида эътироф этиляпти. Фаластинликлар 1990 йилдан буён Осиё ўйинларида қатнашиб келса-да, айнан Инчеондаги турнирдагина ўзларининг дастлабки голларини кирита олишди. 2010 йилги Гуанжоуда ўтган Осиё ўйинларида эса Фаластин Иордания билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, мусобақа тарихида илк очкони олишган эди. Еттинчи маротаба қатнашаётган ушбу мусобақада Фаластин дастлабки гол ва 1/8 финал йўлланмасига эга бўлди. Тожикистон мағлуб этилган ўйиндан кейин Фаластин терма жамоаси бош мураббийи Абдулносир Баракат Марям:

"Мамлакатдаги уруш туфайли футболчиларни бир жойга жамлашимиз осон бўлмади. Бу борада кўмагини аямаган ФИФА ташкилотига ва мамлакатимиз президентига ўз миннатдорчилигимни билдираман", - деди ва шогирдлари руҳияти баланд эканлигини қайта-қайта таълкидлаяпти.

2002 йили Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтган Осиё ўйинларининг бокс турнирида Фаластин ҳозиргача ягона бўлиб турган илк медали - бронзани қўлга киритган эди. Айтиш мумкинки, Жанубий Корея фаластинлик спортчилар учун омадли жой ҳисобланади ва улар бу йилги мусобақалардан ҳам умидлари катта эканлигини яширишмаяпти.

Отабeк Йўлдошeв
Жанубий Корeя, Инчeон

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:02, 21.09.2014.
Ўқилди: 4400 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.