"Локомотив" Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида биринчи лига вакили “НБУ-Осиё” клуби билан назорат учрашуви ўтказди.
“Оқ-тепа”га қарши кечган учрашувда бўлгани каби “Локомотив” ҳар икки таймда деярли икки хил таркиб билан ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда майдонда тер тўккан футболчилардан фақатгина бир нечтаси иккинчи бўлимда майдонда қолдирилди.
Учрашувдаги дастлабки голни Жасур Ҳасанов 11 метрлик жарима тўпидан киритди. Бу гол биринчи бўлимда ўзининг ягоналигини сақлаб қолди.
Иккинчи бўлимда майдонга туширилган Фарҳод Тожиев, Александр Гейнрих ҳамда Марат Бикмаев “Локо” ҳужум чизиғини кучайтириб юборишди ва уларнинг ҳар бири бир борадан ўз номига гол ёздириб қўйиб, ўйиндаги якуний ҳисоб йирик кўриниш олишини таъминлади, 4:0.
Назорат учрашуви
“Локомотив” – “НБУ Осиё” 4:0
Голлар: Жасур Ҳасанов, Александр Гейнрих, Фарҳод Тожиев, Марат Бикмаев
Биринчи бўлим: Игнатий Нестеров, Арём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Илҳом Суюнов, Саҳоб Жўраев, Иброҳим Раҳимов, Қувондиқ Рўзиев, Жасур Ҳасанов, Виктор Карпенко, Алишер Шоғуломов, Иван Нагаев.
Иккинчи бўлим: Игнатий Нестеров, Артём Филипосян, Хуршид Мухторов, Шавкат Муллажонов, Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Жасур Ҳасанов, Бобур Тиллабоев, Марат Бикмаев, Александр Гейнрих, Фарҳод Тожиев.