Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Инчеон-2014. Бокс. Муроджон Аҳмадалиев биринчи босқичдан чиқиб кетди

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган XVII ёзги Осиё ўйинларида спортнинг 25 тури бўйича баҳслар ўтказилиб, уларда жами 39 комплект медаллар ўйналади. Мамлакатимиз спортчилари дастурдан ўрин олган 11 спорт турида ғолиблик учун кураш олиб борадилар.

Бокс
Бугунги мусобақаларда юртимиз чарм қўлқоп усталари Осиё ўйинларидаги иштирокларини бошлайдилар.

“Seonhak Gymnasium” спорт аренасида бўлиб ўтадиган бокс мусобақаларининг дастлабки кунги баҳсларда эркаклар ўртасида -56 кг, -60 кг, -69 кг. вазн тоифаларида саралаш жанглари ўтказилади.

Вазни 56 кг.гача бўлган боксчилар мусобақасида Ватанимиз шарафини Муроджон Аҳмадалиев ҳимоя қилади. Эътиборлиси, бокс мусобақалари айнан ҳамюртимизнинг жанги билан бошланди. Иқтидорли боксчимиз биринчи учрашувда хитойлик Чжиа Вей Жанг билан баҳс юритди, аммо Аҳмаджон ушбу жангда ютқазиб қўйди. Барча ҳакамлар ҳамма раундларда устунликни хитойлик спортчига беришди - 0:3 (27:30, 27:30, 27:30).

Бугун ўтказиладиган бокс бўйича мусобақаларда, шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Элнур Абдураимов (-60 кг) рингга кўтарилади. Элнур биринчи жангда Филиппин вакили Чали Суарез билан куч синашади. Мазкур жанг кечки дастурдан ўрин олган бўлиб, Тошкент вақти билан соат 15:00 – 17:30 оралиғида бўлиб ўтади.

Сузиш
Брасс услубида 100 метрга ўтказилган саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Владислав Мустафин ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллади (1:01.64). Бу натижа саралашда иштирок этган барча натижалар орасида учинчи бўлди. Мустафин бугун 15:21да бошланадиган финал баҳсида иштирок этади. Ундан медаль кутамиз.

Академик эшкак эшиш
Артём Кудряшов 2000 метрга ўтказилган яккаликда финалда баҳсида иштирок этди. Олти кишилик гуруҳда у финишни сўнгги бўлиб кесиб ўтди.

Теннис
Аёллар ўртасида яккалик баҳсларида саралаш босқичи бошланди. Оқгул Омонмуродова камбожалик Дарави Ка Андреани 2та сетда мағлуб этди — 6:2, 6:2. Ватандошимиз нимчорак финалда кореялик Чжанг Су Чжеонг билан баҳс юритади.

Шунингдек, ўзбекистонлик спортчилар жуфтликларда ҳам баҳсларда иштирок этишмоқда. Сабина Шарипова / Арина Фольтс бугун гонконглик жуфтликка қарши бугун баҳс олиб борса, Омонмуродова/Абдураимова жуфтлиги эртага кортга чиқишади.

Эркаклар ўртасидаги яккалик ва жуфтлик баҳслари ҳам эртага бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:44, 24.09.2014.
Ўқилди: 3759 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.