Олий Лига 21-тур учрашувлари доирасида 26 сентябрь, жума куни ўтказилиши керак бўлган «Пахтакор» – «Бухоро» учрашуви, «Пахтакор»нинг етти нафар футболчиси Ўзбекистон терма жамоаси сафида Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларида иштирок этаётгани муносабати билан, кечроқ муддатга қолдирилди.