Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Корейс Нашрлари: «Оксана Чусовитина - буюк спортчи»

Баҳо:
+ | -

Бугун ҳамюртимиз Оксана Чусовитина Инчеондаги Осиё ўйинларида терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални келтирганидан хабарингиз бор. 39 ёшли спортчимизнинг муваффақиятидан Жанубий Кореянинг спорт жамоатчилиги ҳайратини яшира олмаяпти.

Турли спорт нашрларида Оксананинг суратига қўйилаётган тагсўзлардан ҳам буни пайқаш мумкин. Хусусан, «Hankook Ilbo» газетасининг интернет нашри Оксана Чусовитинани «Гимнастика афсонаси», дея кўкларга кўтарган. «Hankook Ilbo» бугунги мусобақани ёритаркан: «Оксана Чусовитина! Бу йил 40 ёшни қаршилайдиган (корейсларда инсон ёши туғилганидан бошлаб ҳисобланади, яъни, туғилиши билан 1ёш дейилади) ўзбекистонлик «гимнастика афсонаси» фаолиятига якун ясаш масаласини бир четга суриб қўйиб, Инчеонда порлади. Биздаги маълумотларга кўра, у 2012 йилги Олимпиададан сўнг спортдаги фаолиятига якун ясаган эди. Фаолияти давомида СССР, МДҲ, Ўзбекистон ва Германия терма жамоалари сафида 6 марта Олимпиада ва 10 марта Жаҳон чемпионатларида қатнашган ушбу спортчи бу галги Осиё ўйинларига ўзбеклар сафида келди. У бу сафар бор-йўғи таянчга таяниб сакраш қисмидагина қатнашди», деб ёзади ва давом этаркан, Оксананинг бугунги мусобақа якунидаги фикрларини келтиради:

«Бироз жароҳатим бор ва унинг битишини интиқлик билан кутяпман. Гимнастиканинг 6 турида қатнашиш режам бор эди. Аммо бир неча кун олдин олган жароҳатим сабаб имконим чекланди. Тезда тузалиб, кейинги ойда бошланадиган Жаҳон чемпионатида қатнашиш истагидаман», - дейди Оксана.

Журналистнинг спортдаги фаолиятини якунлаганлиги ҳақидаги миш-мишларга оид саволига ҳамюртимиз шундай жавоб қайтарган: «Мен ҳеч қачон ва ҳеч қаерда фаолиятимни тугатиш ҳақида айтмаганман. Бу нотўғри хабар. Бу хабар нотўғрилигига исбот - мен мана Инчеондаман. Шунчаки бироз дам олдим ва машғулотларга киришдим. Неча ёшгача қатнаша оларканман - бу ҳам мен учун қизиқ».

Кореянинг бошқа бир ахборот манбаси ҳисобланган «Yonhap News» эса Оксананинг бугунги муваффақиятини «буюк натижа», деб атаган. «OSEN» нашри эса Оксанани «қаримайдиган афсона», деб атади. Яна бир спорт нашри ҳисобланган «MK Sports» эса ҳамюртимизга ўз саҳифаси орқали «ёши тескарига қараб айланаётган буюк спортчи», деб юқори баҳо берган.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:48, 24.09.2014.
Ўқилди: 5476 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.