Россия кубогининг 1/16 финалида "Сибирь" ва "Локомотив" ўртасида кечган учрашувда темирйўлчиларни қўллари баланд келди. Аҳамиятлиси, "Локомотив"нинг иккинчи голи ҳамюртимиз Виталий Денисов ҳисобига ёзилди.
Учрашувнинг 62-дақиқасида "Сибирь" футболчилари ўз жарима майдони олдида хатога йўл қўйдилар. Тўпни эгаллаб олган Денисов бироз олдинга ҳаракат қилиб дарвозага кучли зарба берди. Дарвозабон тўпга ета олмади, ҳимоячи Головатенко тўпга оёғини ноқулай қўйди ва тўп унинг тиззасига тегиб дарвозага тушди. Гол Денисов ҳисобига ёзилди.
Сибирь – Локомотив 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 23, пенальти Буссуфа, 0:2 – 62 Денисов, 0:3 – 78 Ньяссе, 1:3 – 79, пенальти Маркосов.
Сибирь – Циган, Ан.Иванов, Головатенко, Виходил, Бухряков, Маргасов, Астафьев, Едунов, Гладишев, Житнев, Маркосов.
Локомотив – Абаев, Шишкин, Чорлука, Денисов, Пейчинович, Шешуков, Буссуфа, Фернандеш, Ткачев, Майкон, Ньяссе.