Осиё Ўйинларининг футбол мусобақасида чорак финалга чиққан яна икки жамоанинг номи маълум бўлди.
Гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси билан дуранг ўйнаган Гонконг мезбон жамоага бир соат давомида қаршилик кўрсата олди. Кореяликлар 59-дақиқада ҳисобни очишди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида Жанубий Корея яна 2та гол урди ва кутилганидек, чорак финалга чиқди.
Таиланднинг чорак финалга йўл олишида Хитой футболчисининг биринчи бўлимда майдондан четлатилгани ёрдам берди. Деярли бир соат давомида бир киши кўп бўлиб ўйнаган таиландликлар, Адисак Крайсорн томонидан киритилган 2та гол эвазига ғалабани тантана қилишди.
Шу тариқа, Осиё Ўйинларининг чорак финалида Жанубий Корея - Япония ва Таиланд - Иордания жуфтликлари юзага келди. Нимчорак финалнинг қолган 4та ўйини эртага бўлиб ўтади.