Испания профессионал футбол лигаси (LFP) 2013/14 мавсумнинг 36-турида "Малага" ва "Эльче" клублари ўртасидаги ўйин устидан текширувларни либ бормоқда, дея хабар беради испан матбуоти.
Учрашув 3 май куни Малага шаҳрида бўлиб ўтган ва "Эльче" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ғалабадан сўнг жамоа олий дивизиондаги ўрнини сақлаб қолган. ОАВ хабарларига кўра, ғалаба учун "Эльче" рақибига 500 минг евро тўлаган.
LFP вакиллари суриштирув ишларини ниҳоясига етказмоқда, натижалар кейинги ҳафтада эълон қилинади.