Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Машъал"-"Динамо" 3:1

Баҳо:
+ | -

Ушбу турда Муборакда меҳмон бўлган «Динамо» жамоаси сафарда мазмунли ўйин кўрсатган бўлсада, аламли мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.

Дастлабки бўлим тенгкурашлар остида кечиб, ҳар икки томон ҳам эҳтиёткорлик билан тўп сурди. Қатор ҳужумлардан икки томон ҳам бўлим сўнгига қадар фойдалана олишмади. Фақатгина тайм сўнггига келиб «Динамо» ҳисобни очишга эришди. Санъат Шиховнинг чиройли зарбаси «Динамо»нинг биринчи бўлимни ғалаба билан якунлашига сабаб бўлди, 0:1.

Бироқ иккинчи бўлимнинг бошланиши мезбонлар учун омадли келди. 47-дақиқада муборакликларнинг голеадори Зоҳир Қўзибоев мувозанатни тиклаган бўлса, 70-дақиқага келиб бош ҳакам «Динамо» дарвозаси томон 11 метрлик жарима тўпини белгилади. Бундан яна ўша Қўзибоев унумли фойдаланди, 2:1.

Сафардан ҳеч бўлмаса бир очко билан қайтишга ҳаракат қилиб ҳужумкорликка эътибор қаратган вакилларимиз ўйин сўнггида яна бир бор ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди, якуний натижа - 3:1.

Олий Лига. 21-тур. 26 сентябрь (жума)

«Машъал» (Муборак) – «Динамо» (Самарқанд) - 3:1

Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), И. Иброҳимов (Нукус)

Голлар: Зоҳир Қўзибоев 47, 70 (пенальтидан), Б.Муртазоев 90 - Санъат Шихов 40.

«Машъал»: 1.Санжар Қувватов, 5.Ғиёсжон Комилов, 7.Жаҳонгир Абдумўминов (8.Аббос Омонов, 64), 3.Дилявер Ваниев, 14.Зафар Тўраев, 18.Аббос Шодмонов (11.Баҳодир Муртозаев, 72), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 33.Андрей Деркач, 22.Сирож Ҳамроев, 26.Зоҳир Қўзибоев, 80.Муйдин Мамазулумов (10.Жамшид Хасанов, 46)

Захира: 16.Ботир Носиров, 6.Қаҳрамон Баҳодиров, 23.Отабек Шукуров, 37.Холмурод Холмуродов

«Динамо»: 27.Андей Мельничук, 4.Асрор Алиқулов, 5.Илдар Маматказин (26.Комил Шарофутддинов, 49), 8.Ғулом Урунов, 16.Акмал Холмуродов, 18.Сирожиддин Сайфиев (34.Нодир Саноқулов, 46), 21.Азамат Бобожонов, 70.Фаррух Шотурсунов, 55.Аваз Агалиев, 7.Санъат Шихов, 10.Зайниддин Тожиев.

Захира: 1.Игорь Михайлов, 12.Искандар Холмирзаев, 17.Абдулла Набиев, 42.Миркомил Локаев, 5.Фирдавс Абдусалимов.

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 19:49, 26.09.2014.
Ўқилди: 4090 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.