Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ОЧЛ ярим финал жавоб учрашуви доирасидаги «Ал Айн» - «Ал-Ҳилол» учрашувини бошқариб боришади.
Мазкур учрашув 30 сентябрь куни «Ал Айн» клуби майдонида ўтказилади. Мазкур жамоалар ўртасидаги илк учрашув Ар Риёд шаҳрида ўтказилган ва унда «Ал Ҳилол» 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришган эди.
«Ал Айн» - «Ал Ҳилол» учрашувида Эрматовга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон) ва Баҳодир Қўчқоровлар (Қирғизистон) ёрдам беришади. Ўзбекистонлик яна бир ФИФА рефериси Ильгиз Танташев ушбу учрашувда захира ҳаками вазифасини бажаради.
Осиё Чемпионлар Лигаси. Ярим финал, жавоб ўйини.
30 сентябрь. Ал Айн.
«Ал Айн» (БАА) - «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони)
Рефери: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Рефери ассистентлари: Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).
Захира ҳаками: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон).
Назоратчи: Язбек Язбек (Ливан)
Комиссар: Аҳмад Шаҳир (Мальдив)
Дастлабки учрашув: «Ал Ҳилол» - «Ал Айн» - 3:0