Кириш Регистрация

Инчеон-2014. Бокс. Исроил Мадримов ярим финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Иккинчи ўзбекистонлик боксчи Осиё Ўйинларида ярим финали йўлланмасини қўлга киритди.

Исроил Мадримов 69 кг.гача бўлган вазнда чорак финални япониялик Ясухиро Сузукига қарши ўтказди. Ҳамюртимиз рақибни иккинчи раундда бир марта нокдаунга учратди. Учинчи раунднинг 50-сониясида эса Сузуки нокаутга учради. Натижада Мадримов ўзи учун Осиё Ўйинларининг медалларини нақд қилиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил нимчорак финалда ҳам рақибни нокаутга учратганди. У ярим финалда таиландлик Апичет Саенсит билан жанг олиб боради.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:04, 29.09.2014.
Ўқилди: 4536 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.