Кириш Регистрация

Инчеон-2014. Таэквондо. Максим Рафалович ярим финалда

Баҳо:
+ | -

Таэквондонинг WTF йўналиши бўйича спортчилар баҳсларни давом эттиришмоқда. Бугун икки нафар ватандошимиз — Дилобар Сайдуллаева (57 кг.) ва Максим Рафалович (80 кг.) даянга чиқишди.

Дилобар Сайдуллаева дастлабки саралаш босқичда вьетнамлик рақибини чиройли тарзда мағлуб этди. Дастлабки икки раунд якунига кўра Сайдуллаева 0-3 ҳисобида имкониятни бой бераётган эди. Учинчи бўлимда у 4 очко ишлашга муваффақ бўлди ва кейинги босқичга ўтди. Аммо у чорак финалда таиландлик таэквондочига ютқазди (1-6).

Максим Рафалович нимчорак финалда вьетнамлик Нгуен ван Сонни катта фарқ билан енгди. Учинчи раунд олдидан Максим 1-3 ҳисобида имкониятни бой бераётганди. Ҳал қилувчи бўлимда эса Рафалович 9 очкони қўлга киритди ва баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди - 10:4. Чорак финалда унга филиппинлик Кристиан Дела Круз рўпара келди. Ўта мураккаб кечган баҳсда Максим ғалабани қўлга киритди. Биринчи бўлимдан сўнг у 3-0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Аммо иккинчи бўлимда бироз бўшашди шекилли, филиппинлик 6-5 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Сўнгги бўлимда яна ўз маҳоратини кўрсатган Рафалович жангни 10-9 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Кеча Максимнинг акаси Никита кумуш медални қўлга киритганди. Максим Рафалович ўзига медални нақд қилиб қўйди. Унинг энг юқори пробали медални қўлга киритишида омад тилаймиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:50, 01.10.2014.
Ўқилди: 3096 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3867]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3493]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3450]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3299]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2932]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2126]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2094]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1952]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1941]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1740]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик