Кириш Регистрация

Инчеон-2014. Делегациямизнинг 8-олтин медали бадиий гимнастикадан!

Баҳо:
+ | -

Қандайдир 5 дақиқа ичида Ўзбекистон делегацияси ҳисоби иккинчи олтин медаль билан бойиди.

Бугун бадиий гимнастикада жамоавий баҳслар ўтказилди. Ҳар бир мамлакатнинг учтадан спортчилари 4та йўналиш бўйича ўз чиқишларини амалга оширишади. Якунда эса қўлга киритилган 12та баллдан 2та энг пасти олиб ташланади ва қолган 10та балл умумлаштирилади.

Анастасия Сердюкова ва Жамила Раҳматова барча йўналишларда жуда юқори балл олишди. Улар шахсий ҳисобда жадвалда 3 ва 4-ўринларни эгаллаган бўлсалар-да, спортчиларимиз қайд этган натижа жамоавий баҳсларда чемпионликни қўлга киритишимиз юқори аҳамиятга эга бўлди. Шунингдек, Валерия Давидова ва Равиля Фархутдинова ҳам олтин медалга ўз ҳиссаларини қўшишди.

Ўзбекистон 170,130 балл билан биринчи, Жанубий Корея 164.046 балл билан иккинчи ва Қозоғистон 163.131 балл учинчи ўринни эгаллади. Япония эса 162.830 балл орқали 4-ўринда қолди.

Шунингдек, Жамила Раҳматова ва Анастасия Сердюкова эртага бўлиб ўтадиган индивидуал мусобақанинг финалида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Демак, энди медалларимиз 8-9-14=31 кўринишига келди ва худди шу тартибда медаль жамғарган Хитой Тайпейи билан биргаликда 9-ўринни эгаллаб турибмиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:49, 01.10.2014.
Ўқилди: 7361 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3867]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3493]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3450]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3299]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2932]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2126]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2094]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1952]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1941]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1740]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик