Кириш Регистрация

Пенальти Лео Месси учун эмасми?

Баҳо:
+ | -

Жаҳоннинг энг яхши футболчиси «нуқта»дан нега суст зарба йўллайди? Хабарингиз бўлса, 21 сентябрь куни Испания примероси 4-тури доирасида ўтказилган «Леванте»-«Барселона» ўйини (0:5)да Лионель Месси 11 метрли жарима зарбасидан гол уролмади. Бу Лео фаолияти давомида «нуқта»дан самара чиқаролмаган 12-ҳолат эди. Шу муносабат билан France Football нашри аргентиналикнинг пенальтичи сифатидаги салоҳиятини алоҳида таҳлил қилиб чиқди.

У ношуд пенальтичими?
Асло! Зеро, Месси фаолияти давомида жами 65 марта пенальти тепиб, улардан 53тасида голни нишонлаган. Демак, самарали уринишлари 81,5 фоизни ташкил этмоқда. Тўғри, «Барса»нинг ўзида футболчининг бу борадаги кўрсаткичи нисбатан пастроқ - 79,6 фоиз. Лекин ўртача кўрсаткични олсак, барибир, баланд. Зеро, охирги 5 йилда Испания чемпионатида пенальтидан фойдаланиш 76,6 фоизни ташкил қилди, холос. Айтганча, Роналду «Реал»да «нуқта»дан анча яхши зарба йўлламоқда. У 89,9 фоиз ҳолатда пенальтидан гол «ясаган».

Мессининг энг катта хатоси
Бу 2012 йилнинг 12 апрель куни ЧЛ ярим финалидан ўрин олган«Челси»га қарши баҳсда кузатилган. Ўшанда 2:1 ҳисоби қайд этилиб турган пайт Месси «нуқта»дан дарвоза тўсинини нишонга олганди. Агарда у гол урганида, ҳисоб 3:1га айланар ва эҳтимолки, «Барса» бу натижани сақлаб қолиб, финалга чиқарди. Бироқ Месси мўлжални аниқ ололмади ва испанлар 3-голни уролмадилар, барибир. Боз устига, рақибнинг қарши ҳужумини ўтказиб юборишди ва ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

У штатли пенальтичи сифатида қоладими?
Албатта! Нафақат «Барселона», балки Аргентина термасида ҳам. Ахир Месси энг тиғиз пайтда ҳам пенальти тепиш чоғи ҳайратланарли хотиржамликни сақлаб қолади. «Челси» билан ўйиндаги хато - мустасно. Мисол учун, унинг Америка кубоги-2011 чорак финалида Уругвай ёки ЖЧ-2014 ярим финалида Голландия дарвозасига пенальтилар серияси чоғи қандай гол урганини эсланг. Ҳар икки ҳолатда ҳам Месси ўз жамоасидан биринчи бўлиб «нуқта»га яқинлашганди.

«Барса» мураббийи пенальтичи - Месси ҳақида нима дейди?
- Мессининг пенальтилар бўйича статистикасидан тўла қаноатланяпман. У жамоамизда пенальти тепишда давом этаверади. Чунончи, бошқа футболчилар бу ишни айнан Леога ишониб топширганлар. Тўғри, кимдир ўзини нисбатан омадли ва ишончли ҳис этса, у ҳақда албатта, эшитаман. Ҳозирча эса айнан Леога ишонаман!

Месси - пенальти бўйича 12та хато
1). 31.01.2008: «Барселона»-«Вильярреал»-1:0 («Қирол кубоги», 1|4 финал)
2). 12.11.2008: «Барселона»-«Бенидерм»-1:0 («Қирол кубоги», 1|16 финал)
3). 11.04.2009: «Барселона»-«Рекреативо»-2:0 (Испания чемпионати)
4). 14.09.2009: «Барселона»-«Панатинаикос»-5:1 (ЧЛ)
5). 19.01.2011: «Бетис»-«Барселона»-3:1 («Қирол кубоги», 1|4 финал)
6). 22.10.2011: «Барселона»-«Севилья»-0:0 (Испания чемпионати)
7). 01.02.2012: «Валенсия»-«Барселона»-1:1 («Қирол кубоги», 1|2 финал)
8). 24.04.2012: «Барселона»-«Челси»-2:2 (ЧЛ)
9). 15.08.2012: Германия-Аргентина-1:3 (ўртоқлик ўйини)
10). 28.08.2013: «Барселона»-«Атлетико»-0:0 (Испания суперкубоги)
11). 05.04.2014: «Барселона»-«Бетис»-3:1 (Испания чемпионати)
12). 21.09.2014: «Леванте»-«Барселона»-0:5 (Испания чемпионати)

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 11:44, 04.10.2014.
Ўқилди: 8252 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5122]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4797]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4261]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4073]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [3862]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3301]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3146]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2863]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2539]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик