Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ана халос! “Гулистон”нинг олий лигада қолишини кимлардир истамаган...

Баҳо:
+ | -

Биринчи лигадаги ажойиб мавсумдан кейин олий лигага қайтган, аммо натижалари салбий кўриниш олгани сабабли яна кучлилар сафини тарк этган “Гулистон” олий лигада қолиши мумкин эди. Бироқ...

Жамоа олий лигада қолиши учун сўнгги турда ўз майдонида “Қизилқум”ни мағлубиятга учратиши лозим эди. Шунчаки, “олтин изловчилар”дан уч очко олинса, “Қизилқум”нинг ўрнини гулистонликлар эгалларди. Хуллас, ўша беллашув олий лига чиптаси баҳсига айланганди. Айтиш керак, мазкур рақиблар ўртасидаги биринчи даврадаги баҳсда гулистонликлар сафардан ғалаба билан қайтишнинг уддасидан чиққанди.

Гарчи жамоада пул борасида бироз муаммолар бўлса-да, Бахтиёр Ашурматов кучли таркиб йиға олганди. Бу таркиб билан олий лигада қолишни уддаласа ҳам бўларди. Бунинг учун футболчиларнинг салоҳияти етарди, аммо...

Вақт ўтгани сари ўша вақтда содир бўлган гап-сўзлар ойдинлашаверар экан. Қисқаси, сўнгги учрашув олдидан ҳоким мураббийлар штаби билан учрашган ва жамоани олий лигада олиб қолишларини айтган. Мураббийлар штаби қайсидир маънода бунга рози бўлган. Пул борасида 2015 йилги мавсумда ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги ҳақида ҳоким бува ваъда берган. Бироқ мураббийлар штаби ё бунга ишонмаган ёки фаолиятини бошқа клубда давом эттиришни хоҳлаган чоғи, “Қизилқум”га қарши беллашувда жамоанинг ютишига астойдил ҳаракат қилишмаган.

Биз айнан кимнидир номини келтириб уни қора қилмоқчи эмасмиз, гарчи унинг исмини билсакда, аммо ҳақиқат шуки, ҳоким бува ўша мураббийдан хафа бўлиб, “Гулистон”га бошқа яқинлаштирмасликка ваъда берган. Маълум бўлишича, ўша ўйинда мураббийлар штабида икки томондан рағбатлантирилган. Ҳам тотализатор, ҳам “Гулистон”ни олий лигадан тушиб кетиши кимга керак бўлса, ўша клуб. Ҳоким бува шунинг учун мураббийлар штабидан хафа бўлган. Сабаби, уларга ҳоким буванинг ўзи ҳам катта суммадаги ваъдани берган. Керак бўлса, нақд пулда гарчи жамоа олий лигадан тушиб кетган бўлса-да, банкет уюштирилиб, барча қарзлар тарқатилган. Хуллас шунақа гаплар.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 14:42, 04.10.2014.
Ўқилди: 12230 марта.
Фикрлар: 66 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.