Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Миржалол Қосимов Қатарга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиш учун Доҳа шаҳрига учиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Доҳада Миржалол Қосимов шогирдлари мезбон – Қатар миллий терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Мазкур ўйинда иштирок этиш учун миллий терма Доҳага жами 19 нафар футболчи билан йўл олган.

Таъкидлаш жоиз, Қатарга қарши ўйинда терма жамоа бош мураббийи хорижда тўп сураётган легионерларнинг хизматидан фойдалана олмайди. Боиси, 4-5 октябрь кунлари хориж чемпионатларида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишлари мумкин.

Қатар терма жамоасига қарши учрашув якунига етгач, Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш учун БААнинг Дубай шаҳрига йўл олади. Дубай шаҳрида миллий терма жамоа 10 октябрь куни Баҳрайн, 14 октябрь куни эса БАА миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Мазкур учрашувларда иштирок этиш учун хориж чемпионатларида тўп сураётган легионерлар терма жамоа сафига келиб қўшилишлари кутилмоқда.

Миллий терма жамоанинг Доҳа шаҳрига йўл олган таркиби:
Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров ("Локомотив"), Элдор Суюнов ("Насаф"), Акбар Тўраев ("Бунёдкор").
Ҳимоячилар: Шавкат Муллажонов, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Салим Мустофаев (барчаси "Локомотив"), Акмал Шораҳмедов ("Бунёдкор"), Егор Кримец ("Пахтакор"), Шуҳрат Муҳаммадиев ("Насаф").
Ярим ҳимоячилар: Фозил Мусаев ("Локомотив"), Владимир Козак, Жамшид Искандеров (иккаласи "Пахтакор"), Фаррух Сайфиев ("Насаф"), Сардор Рашидов, Жавлон Иброҳимов (иккаласи "Бунёдкор").
Ҳужумчилар: Вохид Шодиев ("Бунёдкор"), Навруз Олимов ("Қизилқум"), Игорь Сергеев ("Пахтакор").

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 23:39, 04.10.2014.
Ўқилди: 10715 марта.
Фикрлар: 88 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флик бошчилигида «Барселона» 34 турдан кейинги очколар бўйича Ла Лига рекордини такрорлади [3097]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2295]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2090]

Фергюсоннинг тоби қочди [1958]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1943]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1544]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1516]

Суперлига. «Нефтчи» Олмалиқда очко йўқотди, ОКМК дарвозабони қаҳрамонлик кўрсатди [1458]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1315]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1315]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик