Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Эдгар Гесс: «Бухоро» олдида виждоним пок»

Баҳо:
+ | -

Кеча "Спорт" телеканалида намойиш этилган “Футбол шарҳи” кўрсатувида 22-тур учрашувларига шарҳ берилиб, келишилган ўйинлар тўғрисида ҳам гапириб ўтилди. Бу гап орасида Эдгар Гессни “Бухоро” клубидан кетишига келишилган ўйин сабаб бўлгани айтиб ўтилди. Хабарингиз бор, Эдгар Гесс "Бухоро"дан кетганидан сўнг яқинда “Андижон” жамоаси бошқарувини қабул қилиб олди. Бу гапларга мураббий ўз муносабатини билдирди.

"Сал кам ўн йилдан бери Ўзбекистонда меҳнат қилиб келаётган бўлсам ҳеч қачон ифлос ишларга қўл урмаганман. Қайси жамоада ишламай ўзимдан яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан. Тўғри, “Бухоро”да ўз ўйлаган мақсадларимга эриша олмадим. Бу жамоадан кетишимга муваффақиятсиз натижалар сабаб бўлди. Шу боис истеъфони қабул қилдим. “Бухоро” олдида виждоним пок. Буни жамоадагилар ҳам яхши билишади. Кеча мен ҳақимда нега бундай гаплар айтилганини эшитиб очиғи ҳайрон қолдим. Бу гаплар мен ҳақимда яхши билмайдиган инсонлар томонидан айтилган. Ҳаммасини Яратганнинг ўзи кўриб турибди" - дейди Эдгар Гесс.

Эслатиб ўтамиз, Эдгар Яковлевичнинг юртимиздаги фаолияти 2006 йили айнан “Андижон”да бошланганди. Кейинчалик у “Локомотив”, “Насаф”, “Шўртан” ва “Бухоро” клубларида ҳам фаолият олиб борди. Айни пайтда Гесс ўзи яхши билан “Андижон” жамоасига яна устозлик қилмоқда.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 20:33, 07.10.2014.
Ўқилди: 5103 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.