Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Навбат ПараОсиё ўйинларига

Баҳо:
+ | -

2014 йилнинг 18-24 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида жисмоний имконияти чекланган спортчилар ўртасида ПараОсиё ўйинлари ўтказилади. Мазкур мусобақаларда Ватанимиз шарафини 27 нафар спортчимиз, спортнинг дзюдо, енгил атлетика, сузиш ва ўқ отиш турларида ҳимоя қиладилар.

Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Инчеон шаҳрига йўл оладиган делегациямиз аъзоларини кузатиш маросими ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев кириш сўзи билан очар экан, мамлакатимизда Паралимпия харакатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган сайи-харакатлар, паралимпиячиларимиз томонидан сўнгги йилларда эришилган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтди ва Жанубий Кореяга йўл оладиган делегациямиз аъзоларига оқ йўл тилади.

Шундан сўнг, Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси раисининг ўринбосари Умид Аҳмаджонов, енгил атлетика бўйича терма жамоа мураббийси Сардор Абдухаликов ҳамда делегациямиз байроқдори Мавлонбек Ҳайдаров сўзга чиқиб, ПараОсиё ўйинларига йўлланма олган спортчилар беш маротаба ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этганликларини ва бўлажак ўйинларга ҳар томонлама пуҳта ҳозирлик кўриш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилганлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтишди ва мамлакатимизда Паралимпия харакатини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун Муҳтарам Президентимизга, Хукуматимиз раҳбарияти, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

“Бизга билдирилган ишончни оқлаш учун бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз, - деди Мавлонбек Хайдаров. Маълумки, Ўзбекистонда паралимпия харакати жадал суръатларда тараққий этиб бормоқда ва бу ўз навбатида халқаро майдонлардаги муваффақиятлар салмоғини йилдан-йилга ортиб боришида муҳим омил бўлмоқда. Мақсадимиз Инчеон спорт ареналарида ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтиш”.

Шундан сўнг, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раҳбари, сенатор Мираброр Усманов ПараОсиё ўйинларига йўл олаётган спортчиларга ўта муросасиз кечиши кутиляпган мусобақаларда омад ва зафарлар тилар экан, соғ-саломат бориб, яхши ҳушхабарлар билан қайтишларини тилади.

“Сизлар инсон имконияти чексиз эканлигини исботлаб келаётган матонатли спортчилар ҳисобланасиз. Сизларни қанча қадрласак, қанчалар улуғласак ҳам оз. Сизлар ниҳоятда мураккаб кечган лицензион мусобақаларда ирода ҳамда мардлик намуналарини намоён этиб, катта тажриба ва маҳоратга эга эканлигингизни яна бир бора исботладингиз. Умид қиламанки, мана шундай зафарли одимларни Инчеон шаҳрида ўтадиган ПараОсиё ўйинларида ҳам давом эттирасизлар ва Ватанимизга яхши ҳушхабарлар билан қайтасизлар”, - деди Мираброр Усманов.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари 12-октябрь куни Инчеон шаҳрига йўл оладилар. 14-октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:00да (Тошкент вақти билан соат 12:00да) атлетлар шаҳарчасида Давлатимиз байроғини кўтарилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтади.

ПараОсиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими эса 18-октябрь куни ўтказилади. Мазкур ПараОсиё ўйинларида 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган Паралимпия ўйинларининг лицензиялари ўйналади.

Қуйида, ПараОсиё ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз рўйхати берилган:

Фахриддин Ҳамроев – енгил атлетика
Ёқутхон Холбекова – енгил атлетика
Убайдулла Имомқулов – енгил атлетика
Фарруҳ Мирзақулов – енгил атлетика
Маъруфжон Муродуллаев – енгил атлетика
Дониёр Солиев – енгил атлетика
Миран Сахатов – енгил атлетика
Мавлонбек Хайдаров – енгил атлетика
Дамир Пашаев – енгил атлетика
Сирожиддин Норов – енгил атлетика
Улуғбек Чориев – енгил атлетика
Хусниддин Норбеков – енгил атлетика
Сардор Рўзиев – енгил атлетика
Дмитрий Хорлин – сузиш
Кирилл Панков – сузиш
Умиджон Абдухалилов – сузиш
Сервер Ибрагимов – ўқ отиш
Ширин Шарипов – дзюдо
Шуҳрат Бобоев – дзюдо
Гулрух Раҳимова – дзюдо
Севинч Салаева – дзюдо
Хайтжон Алимова – дзюдо
Шерзод Намозов – дзюдо
Нурбек Бердиёров – дзюдо
Феруз Сайидов – дзюдо
Шариф Халилов – дзюдо
Адилжон Тулендибоев - дзюдо

Маълумот учун. 2010 йили Гуанчжоу (Хитой)да бўлиб ўтган ПараОсиё ўйинларида 21 нафар спортчимиз иштирок этиб, 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлишган.

Шавкат Жалилов

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:44, 09.10.2014.
Ўқилди: 4502 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.