Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

AFC U19. Австралияга ютқазмасак, чорак финалга чиқамиз

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эртага Австралияга қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин чорак финал масаласини ҳал қилиш нуқтаи назаридан ҳар иккала жамоа учун муҳим аҳамиятга эга. Равшан Ҳайдаров шогирдларининг чорак финал чиқиш имкониятларини чамалаб кўрамиз.

I. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Австралияни мағлуб этса, ҳар қандай ҳолатда 1-ўрин билан чорак финалга чиқади!

II. Ҳар қандай ҳисобдаги дуранг натижа терма жамоамизни чорак финалга олиб чиқади. Гуруҳда нечанчи ўринни (1 ёки 2) эгаллашимиз БАА-Индонезия ўйинига боғлиқ бўлади.

Кейинги вариантларни ёзишдан олдин мусобақа регламенти билан таништириб ўтамиз. Яъни, икки ёки ундан кўп жамоа ҳисобидаги очколар сони бир хил бўлиб қолганида, ўринлар қуйидагича аниқланади:
A) Ўзаро ўйинда кўп очко олган жамоа;
B) Ўзаро ўйинларда тўплар фарқи;
С) Ўзаро ўйинларда кўп гол урган жамоа;
D) Гуруҳнинг барча ўйинларида тўплар фарқи;
Е) Гуруҳнинг барча ўйинларида кўп гол урган жамоа;
F) Бир хил очко тўплаган икки жамоа сўнгги турда ўзаро ўйнаган бўлса, ўйиндан кейин пенальтилар серияси амалга оширилади;
G) Сариқ ва қизил карточкалар ҳисоб-китоб қилинади;
H) Қуръа.

III. БАА ёшлари Индонезияни мағлуб этса, Амирлик термаси ҳисобидаги очколар сони 5тага етади. У ҳолда:

1) Ўзбекистон-Австралия ўйини 0:0 ҳисоби билан тугаса, жамоамиз гуруҳда 2-ўринни олади. Боиси, ўзаро ўйинда 3та жамоа 2 очкодан тўплайди ва ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати БААда 3-3, Ўзбекистонда 2-2 ва Австралияда 1-1 кўринишга келади.

2) Ўзбекистон-Австралия ўйини 1:1 ҳисоби билан тугаса, ўзаро ўйинда БАА билан бир хил тўплар фарқига эга бўламиз (3-3). Бунда умумий тўплар нисбатига қаралади. БАА Индонезияни кичик ҳисоб билан ютса — Ўзбекистон, 3та тўп фарқи ёки 4:2 ҳисоби ва ундан йирик ҳисобдаги 2та тўп фарқи билан ютса, БАА гуруҳда 1-ўринни олади. БАА - Индонезия ўйинида 3:1 ҳисоби қайд этилса, гуруҳ ғолибини аниқлаш учун сариқ ва қизил карточкалар ҳисоб-китоб қилииниши ҳам мумкин.

3) Ўзбекистон-Австралия ўйини 2:2 ҳисоби билан тугаса, Ўзбекистон гуруҳда 1-ўринни эгаллайди ва гуруҳдаги 2-ўринни эгаллаган жамоани аниқлаш мақсадида БАА ва Австралия ўртасидаги ҳисоб-китоб ишлари олиб борилади.

4) Ўзбекистон-Австралия ўйини 3:3 ва ундан йирик ҳисобдаги дуранглар билан тугаса, ҳар икки жамоа кейинги босқичга чиқади.

IV. БАА ёшлар терма жамоаси Индонезия билан ўйинда ғалаба қозона олмаса (ютқазса ёки дуранг ўйнаса), Ўзбекистон Австралияга ютқазса ҳам гуруҳда 2-ўрин билан, дуранг ўйнаса ва ютса, 1-ўрин билан чорак финалга чиқади.

Демак, Ўзбекистон терма жамоаси эртага Австралияга ютқазмаса, аниқ чорак финалга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, "В" гуруҳи вакиллари чорак финалда "А" гуруҳидан плей-оффга чиққан жамоа билан тўқнаш келади. "А" гуруҳида эса Таиланд ва Мьянма жамоалари ўз рақибларини кутишмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:10, 13.10.2014.
Ўқилди: 5948 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8355]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2649]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1798]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1632]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1613]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1473]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1435]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1340]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1230]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1209]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик