Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Бу Ўзбекистон терма жамоасими?!

Баҳо:
+ | -

Ниҳоят Ўзбекистоннинг бугунги ўйини орқали салобатли миллий терма жамоани кўришга муваффақ бўлдик. Қатар билан ўйиндаги йирик мағлубият, Баҳрайн билан нурсиз дурангдан кейин вакилларимиздан ҳеч ким бундай ўйин ва натижа кутмаганди, айниқса, БАА терма жамоасига қарши сафардаги ўйинда.

Миржалол Қосимов ниҳоят ақлли ишга қўл урди. Таркибимизда юқори савияли футболчилари — Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров каби футболчиларнинг имкониятларидан энди унумли фойдаландик. Аслида марказда шундай ўйинчиларга эга бўла туриб, фақат қанотлар орқали ўйнайвериш нотўғри эди.

Майли, ўйин темпи юқори бўлмади, аммо бехато ва аниқ ўйнашга интилишди футболчиларимиз. Бугун гол ўтказмаган бўлсак-да, ҳимояда барибир муаммолар борлиги кўзга ташланди. БААга қарши ўйинда термамизда жамоавий прессинг элементлари кўзга ташлашди. Хуллас, ақлли ва тартибли ўйин, тўп назорати, прессинг ва имкониятлардан фойдаланиш — йирик ғалабамизнинг омили бўлиб хизмат қилди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида ҳисобни очдик. Муллажонов марказдан ўнг қанотга Жепаровга тўп узатди, Сервер ўз навбатида жарима майдончасига оширди, бу ерда ҳозир бўлган Темур Копадзе боши билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи гол пайтида эса қарши ҳужумда жуда зўр ҳаракат қилдик. Одил Аҳмедов ўнг қанотга Турсуновга тўп оширди, Санжар жарима майдончаси ичига кириб келаётган Воҳид Шодиевга узатди. Аммо тўп Шодиевга етиб келмади, БАА ҳимоячиси Муҳаммад Ғариб ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда ҳам БАА терма жамоаси ўз ўйинини топа олмай қийналди. Йигитлар ўйинни назорат қилишди. Шошилишмади, аммо рақибни роса қийнашди. Иккинчи бўлим ўртасида киритилган учинчи голимизда бир неча нафар футболчимиз иштирок этди. Одил чап қанотдан тўпни жарима майдончаси ичида турган Шодиевга узатди. Воҳид олдидаги бир ҳимоячини алдаб ўтди ва дарвоза яқинига бориб, тўпни орқароққа узатди. Турсуновнинг зарбасини ҳимоячи дарвоза чизиғи устидан қайтарди. Қайтган тўпни Жепаров дарвозага йўллади. Чиройли комбинация.

Ўйин тақдири ҳал бўлганидан кейин Қосимов бирданига 6 нафар ўзгаришга қўл урди. Майдонга тушган футболчилар ўйин темпини бузиб қўйишмади. Бир неча вазиятлардан фойдалана олмаган Навруз Алимов ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда 20 метрлардан чиройли зарба билан ҳисобни 0:4 кўринишига келтирди. Ажойиб ғалаба!

Шу пайтгача БАА терма жамоаси билан 14 марта ўйнаган бўлсак, атиги 2 марта ғалаба қозонгандик. Ўша ғалабалар ҳам бир тўп фарқи билан бўлганди. Учинчи ғалабада эса ноқулай рақиб дарвозасини 4 марта ишғол қилдик.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ - ЎЗБЕКИСТОН - 0:4 (0:2)
Голлар: Темур Кападзе (30), Муҳаммад Ғариб (45+2-автогол), Сервер Жепаров (68), Навруз Алимов (90+3)
БАА: Муҳаммад Ҳолид, Солиҳ Ҳабуш, Али Аҳмад, Исмоил Ҳамдам, Фавзи Муҳаммад, Ҳамис Маҳмуд, Аҳмад Ҳалил, Салим Исмоил, Аҳмад Муҳаммад, Амир Абдураҳмон, Исмоил Зайид
Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Шавкат Муллажонов, Шуҳрат Муҳаммадиев (Акмал Шораҳмедов 84), Анзур Исмоилов (Егорь Кримец 78), Фаррух Сайфиев (Салим Мустафоев 84), Санжар Турсунов (Игорь Сергеев 78), Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов (Сардор Рашидов 84), Темур Кападзе (Навруз Алимов 78), Сервер Жепаров , Воҳид Шодиев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:39, 14.10.2014.
Ўқилди: 18923 марта.
Фикрлар: 168 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» кийиниш хонасидаги жанжалдан кейин Килиан Мбаппенинг реакцияси маълум бўлди (видео) [4989]

Вальверде Тчуамени билан низо сабабини тушунтирди [3424]

«Реал» Вальверде ва Тчуамени машғулотда иштирок этган суратларни эълон қилди (фото) [3040]

«Реал» бош мураббий лавозими учун уч нафар якуний номзодни танлаб олди [2450]

«Манчестер Сити» ҳимоячиси «Барселона» учун арзон вариант бўлиб турибди [1676]

«Реал» Вальверденинг аҳволи ҳақида маълумот берди [1654]

«Реал» футболчилари муштлашувдан кейин машғулотни бекор қилишни сўради [1618]

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси [1539]

Моуриньо Мбаппе учун алоҳида режа тайёрлаб қўйган — манба [1537]

«Реал» футболчилари Альваро Арбелоага ҳақоратли лақаб қўйишди. Мураббий эса уларни жазолади [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик