Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

УЕФА Сербия ва Албанияга нисбатан интизомий иш очди

Баҳо:
+ | -

Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) Евро-2016 саралаш ўйини вақтида тартибсизликлар келиб чиққани муносабати билан Сербия ва Албания футбол федерацияларига нисбатан интизомий иш очади. Бу ҳақда, УЕФА вакилига асосланиб, Британиянинг The Guardian нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Белградда бўлиб ўтаётган Сербия – Албания учрашуви биринчи бўлими охирида стадион устида Албания байроғи тасвирланган сиёсий баннер илинган масофадан бошқарилувчи учувчи қурилма пайдо бўлган.

Сербия терма жамоаси ҳимоячиси Стефан Митрович байроқни тутиб олиб, уни пастга тортган, шундан сўнг ҳар иккала жамоа футболчилари ўртасида даҳанаки жанг келиб чиққан.

Учрашувни бошқариб бораётган англиялик ҳакам Мартин Аткинсон дастлаб учрашувни маълум муддатга тўхтатган, сўнг эса ўйинни қолдиришга қарор қилганди. Бу вақтда учрашувда ҳали ҳисоб очилмаган эди.

Сербия ИИВ маълумотларига кўра, қурилма Албания бош вазири Эди Раманинг укаси Олси Рама томонидан бевосита стадион VIP-ложасидан туриб бошқарилган. Бунинг натижасида Рамани Албанияга қайтариб юборишган.

Маълумот учун, Сербия терма жамоаси ишқибозлари 2010 йил октябрида Италиянинг Генуя шаҳрида бўлаётган Италия – Сербия Евро-2012 саралаш ўйинида тартибсизликлар келтириб чиқаришганди.

Ўшанда учрашув бош ҳаками ўйинни тўхтатган ва бу ўйин қайта ўйналмаганди. УЕФАнинг Тартиб-интизом қўмитаси сербларга техник мағлубият ёзган, шунингдек, 120 минг евро миқдорида жарима ҳам солганди.

Бундан ташқари, Сербия терма жамоаси ўз майдонидаги икки учрашувни ҳам томошабинларсиз ўтказишга мажбур бўлганди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 00:01, 16.10.2014.
Ўқилди: 3876 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик