Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ушбу кузда ўз 1 000 000 ингизни топинг!

Баҳо:
+ | -

Reklama

Мақол, маталлар кўринишидаги халқ ўгити ҳеч қачон янглишмаслигини барчамиз яхши биламиз. Шунинг учун ҳам улар доно фикрлар-да! Аммо ҳар қандай қоидада ҳам, айниқса у математик ҳисоблашларга оид бўлмаса, ўз истиснолари мавжуд.  Мана шу кузда ҳам ўзингиз бунга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин! Айтишади-ку, сих ҳам куймасин, кабоб ҳам! LG Electronics компанияси навбатдаги  эксклюзив акцияси орқали бир ўқ билан икки қуённи тутишни таклиф қилади. Яъни, бунда ҳар бир харидор  LG нинг сифатли ва фойдали маиший техникаси эгаси бўлибгина қолмай, балки суперютуқ – бир миллион сўмни ҳам қўлга киритиши мумкин!

«Ўз миллионингизни топинг» акцияси шартлари жуда оддий: маҳсулот харид қиласан, скретч-карта оласан, ҳимоя қатламини ўчирасан, LG маиший техникасини олиш учун 1 000 000 лик сертификат кўринишидаги суперютуқни ютиб оласан-у, кайфиятинг чоғлиги табассумингдан билинади-қўяди! Кейин бу чиққан ютуқни нимага сарфласам экан, деб бир неча кун бошинг қотиб юради. Буни оила аъзоларинг билан, дўстларинг билан, эҳтимол, касбдошларинг билан ҳам муҳокама қилиб чиқарсан ва орзулаган  сертификатни қўлга олиб, уйда етишмаётган маиший техникага алмаштириш учун ёки яқинларинг ёки қариндош-уруғларинг учун совға сифатида бирон-бир нарса танлаш учун бренд дўконларга йўл оласан.

Бу нафақат орзу, балки эртак ҳам дерсиз! Аммо бу бор ҳақиқат! Дўконга кириб, биттасининг баҳосига бир нечта маҳсулот олишни, бунинг устига олган бошқа нарсаларимиз шунчаки бекорчи ёки бефойда ёдгорлик бўлмаслигини барчамиз  орзу қилганмиз-ку, ахир. Хуллас, ушбу орзуни 2014 йилнинг 15 октябридан  15 ноябригача қуйидаги шаҳарлар ҳудудларида амалга оширишингиз мумкин: Тошкент, Ангрен, Андижон, Бухоро, Жиззах, Зарафшон, Қарши, Қўқон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарқанд, Фарғона ва Урганч! Жами, Республикамизнинг ўн тўртта шаҳрида!

Бир ой давомида LG техникаси харидорлари музлатгич, кир ювиш машинаси, чангютгич ёки микротўлқинли печни сотиб олишлари билан кўплаб ёдгорлик, қимматбаҳо ва, шубҳасиз, фойдали совринларни совға сифатида олиш бахтига сазовор бўладилар. 500 дона  микротўлқинли  печь, 150 дона йиғма кир қуритгич, 100 дона кир учун сават, 150 дона кир ювиш машинаси учун керакли  аксессуарлар, ва шунингдек, уй учун керак бўладиган бебаҳо маиший анжомлар ҳозирданоқ  сабрсизлик билан ўз эгаларини кутмоқда.  

Акцияда иштирок этинг! Маҳсулотни сотиб олганингиздан сўнг шу заҳоти ўйналадиган ютуқлар карточкасини харидларни қайд қилиш нуқталаридаги промо-персоналдан танлаб олишни унутманг!  Ҳимоя қатламини ўчиринг ва  LG Electronics нинг қиймати бир миллион сўмлик сифатли маиший техникасини харид қилиш учун мўлжалланган ўттизта совға сертификатлариФдан бирининг бахтли соҳибига айланинг! Айнан шу кузда сиз икки карра бахтли бўлишингиз ва ўз қадрдонларингизни қимматбаҳо совғалар билан хурсанд қилишингиз мумкин!

Акцияда иштирок этаётган LG музлатгичлари, кир ювиш машиналари, микротўлқинли печлари ёки чангютгичлари ҳақида батафсил маълумотни LGblog.uz блогимиздан олишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:26, 18.10.2014.
Ўқилди: 5822 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6405]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3019]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3003]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2103]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1951]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1893]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1760]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1552]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1536]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1531]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик